19 % (MB stavkasi + 5 %)
Асосий талаблар
Ипотека кредити олиш учун ариза топширган пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси 18 ёшдан катта, кредитни тўлиқ сўндириш вақтида эса 70 ёшдан ошмаган (шу жумладан) бўлиши керак.
Олдин олинган кредитлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги лозим.
Доимий иш жойи ва барқарор даромадга, шунингдек тўлов жадвалига мувофиқ асосий қарз ва фоизларни ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонуний ва тасдиқланган бошқа даромад манбаларга эга бўлиши шарт.
Қарз юки кўрсаткичи унинг доимий даромадининг 50 %идан ошмаслиги керак.
3 нафаргача биргаликда қарз олувчилар иштирок этиши мумкин.
Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уйлардаги хонадонларни бирламчи уй-жой бозоридан сотиб олиш.
Тошкент шаҳрида — 800 000 000 сўмгача;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 500 000 000 сўмгача.
бошланғич бадал маблағлари «Kafolat-3» омонатига жойлаштирилган бўлиши керак;
кредит тўлиқ сўндириладиган санада қарз олувчининг ёши 70 ёшдан ошмаслиги лозим;
кредит белгиланган ижтимоий ва экологик талаблар бажарилган тақдирда ажратилади;
2024 йил 1 майга қадар ажратилган кредитлар ҳисобга олинмайди;
уй-жойни аукцион савдолари орқали сотиб олиш мумкин;
кўчмас мулк объекти кредитнинг бутун муддати давомида мажбурий суғурталаниши лозим;
кредит таъминоти — сотиб олинаётган ва ипотека гаровига қўйиладиган уй-жой.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.