19 % (MB stavkasi + 5 %)
Асосий талаблар
Ипотека кредити олиш учун ариза топширган пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси 18 ёшдан катта, кредитни тўлиқ сўндириш вақтида эса 70 ёшдан ошмаган (шу жумладан) бўлиши керак.
Олдин олинган кредитлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги лозим.
Доимий иш жойи ва барқарор даромадга, шунингдек тўлов жадвалига мувофиқ асосий қарз ва фоизларни ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонуний ва тасдиқланган бошқа даромад манбаларга эга бўлиши шарт.
Қарз юки кўрсаткичи унинг доимий даромадининг 50 %идан ошмаслиги керак.
3 нафаргача биргаликда қарз олувчилар иштирок этиши мумкин.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.