Дастлабки тўлов: 25% дан (расмий даромадга эга шахслар учун), 30% дан (ўзини ўзи банд қилган шахслар учун)
Ҳужжатлар
1. Кредит олиш учун ариза;
2. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ИД-Карта, истиқомат учун берилган гувоҳнома ва ҳ. к. );
3. Пудратчи-сотувчи ташкилот билан тузилган уй-жой сотиб олиш бўйича шартнома;
4. Кредит таъминоти бўйича ҳужжатлар;
5. Зарур холларда кредит ҳисобига сотиб олинаётган объект жойлашган кўп қаватли уйлар учун ваколатли орган томонидан рухсатнома мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳокимнинг қарори ва бошқалар);
6. Сотиб олинадиган квартиранинг кадастр реестридан кўчирма;
7. Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида гувоҳнома (ўзини ўзи банд қилган шахсларга кредит ажратишда);
8. 2026-йил 1-апрелдан бошлаб ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ўзини ўзи банд қилган шахсларга кредит ажратишда).
Талаблар
Кредит доимий расмий даромадига эга ёки ўзини-ўзи банд қилган шахсларга, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган, 18 дан 60 гача бўлган фуқароларга ажратилади.
Қўшимча шартлар
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан бирламчи уй-жой бозоридаги кўп қаватли уйлардан квартиралар сотиб олиш учун Тошкент шаҳрида 480,0 млн сўм ва ҳудудларда 380,0 млн сўм миқдорида ажратилган "Yangi uy" ипотека кредитига қўшимча равишда берилади.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.