Кредит олувчининг паспорти ёки ID картаси.
Талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси.
Кредит бўйича таъминотга тегишли бўлган маълумот ва ҳужжатлар.
Кредит олий ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларининг кундузги, кечки, сиртқи бўлимларига бакалавриат ва магистратурага, шу жумладан дифференсиал тўлов-контракт (суперконтракт) асосида ўқишга қабул қилинган талабалар, шунингдек кўчирилган талабалар учун ажратилади.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.