Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, 21 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган расмий даромадга эга жисмоний шахс. Бунда қарз олувчи «Asia Alliance Bank» АТБ ҳудудий бўлинмалари жойлашган ҳудудларда (Тошкент шаҳри, Фарғона вилояти, Самарқанд вилояти, Қашқадарё вилояти, Бухоро вилояти,) доимий рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.
Қўшимча шартлар
- Қарз олувчи охирги 6 ой давомида доимий ва расмий даромадга эга бўлиши лозим;
- Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадининг 50% миқдори олинаётган микроқарз бўйича энг юқори ойлик тўлов билан мавжуд кредитлар/қарзлар бўйича ўртача ойлик тўлов миқдорининг йиғиндисини қоплаш учун йетарли бўлиши лозим;
- Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим;
- Микроқарзнинг 125 фоизи миқдорида қарз олувчини бахциз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилотининг суғурта полиси (Суғурта билан боғлиқ барча ҳаражатлар банк томонидан қопланади);
- Жорий муддати ўтган кредит ва фоиз қарздорлиги мавжуд шахсларга микроқарз ажратилмайди;
- Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд фуқароларга онлайн микроқарз ажратилмайди (Мажбурий ижро бюроси)
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.