|
№ |
Кўрсаткичлар |
Асосий шартлар |
|||
|
1 |
Кредит мақсади |
Бирламчи бозордан йўловчи ташиш учун мўлжалланган М2 тоифага кирувчи ва юк ташиш учун мўлжалланган Н1 тоифага кирувчи автотранспорт воситасини сотиб олиш учун.
Шунингдек, йўловчи ташишга мўлжалланган М1 тоифага кирувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган/йиғилган автотранспорт воситаларини ёки Ўзбекистондаги расмий дистрибьютер/дилерлар томонидан реализация қилинадиган BYD автомобилларини, “Roodell” МЧЖ томонидан реализация қилинадиган автомобилларни сотиб олиш учун.
Изоҳ: М1 тоифа – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари. М2 тоифа – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 тоннадан ошмайдиган автотранспорт воситалари. Н1 тоифа – юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган автотранспорт воситалари. |
|||
|
2 |
Кредит муддати, бошланғич бадал миқдори ва фоизи |
Муддати |
Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли давр |
Бошланғич бадал миқдори |
Кредит фоиз ставкаси |
|
Даромад манбаига эга бўлган шахсларга |
|||||
|
60 ойдан кўп бўлмаган муддатга |
3 ойгача |
Камида 15% |
Йиллик 25,5% |
||
|
Камида 25% |
Йиллик 24,5% |
||||
|
Камида 40% |
Йиллик 24% |
||||
|
Қарз олувчи даромад манбаига эга бўлмаган ҳолларда |
|||||
|
60 ойдан кўп бўлмаган муддатга |
3 ойгача |
Камида 25% |
Йиллик 25% |
||
|
3 |
Кредит миқдори |
300 (уч юз) миллион сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредит таъминоти сифатида олинадиган гаров мулки қийматининг 75 (етмиш беш) фоизидан ошмаган миқдорда*. * изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2025-йил 22-апрелда 3618-сон билан рўйхатга олинган “Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисида”ги Низомда белгиланган талабларга мувофиқ белгиланган миқдор доирасида, ажратиладиган кредит миқдори гаров мулки қийматининг 75 (етмиш беш) фоизидан ошиши, бироқ 90 (тўқсон) фоизидан ошмаган миқдоргача бўлиши мумкин. |
|||
|
4 |
Ажратиш шакли |
Автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи расмий дилерлар ҳамда етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилаган шартномага асосан пул ўтказиш йўли билан. |
|||
|
5 |
Қайтариш усули |
Аннуитет ёки Дифференциал. |
|||
|
6 |
Кредит таъминоти |
- Сотиб олинаётган автотранспорт воситаси;
ёки |
|||
|
7 |
Қўшимча шартлар |
Қарз олувчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши лозим. |
|||
*М2 тоифа – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 тоннадан ошмайдиган автотранспорт воситалари.
*Н1 тоифа – юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган автотранспорт воситалари.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.