|
№ |
Кўрсаткичлар |
Асосий шартлар |
|
|
1 |
Кредит мақсади |
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Янги Ўзбекистон массиви Мовароуннаҳр кўчасида “Greenpark development” МЧЖ ва “Chipland” МЧЖ томонидан қурилаётган турар-жой мажмуасида улуш киритиш асосида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан хонадон сотиб олиш учун. Улуш киритиш асосида қурилишда иштирок етиш учун. |
|
|
2 |
Кредит миқдори |
1 130,0 млн. сўмдан ошмаган миқдорда. |
|
|
Бунда, кредит миқдори 330,0 млн. сўмда ошган тақдирда, 2 та кредит шартномаси расмийлаштирилади. |
|||
|
330,0 млн. сўми келгусида, уй-жой қуриб битказилиб, қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилганидан ҳамда кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилганидан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштирилади. |
Кредитнинг 330,0 млн. сўмдан ошган қисми банкнинг ўз ресурс маблағлари ҳисобидан расмийлаштирилади. |
||
|
3 |
Кредит муддати |
20 йилдан кўп бўлмаган муддатга. |
|
|
4 |
Имтиёзли давр |
6 ойгача |
|
|
5 |
Бошлангич бадал миқдори |
Улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома қийматининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда. Уй-жойни сотиб олиш учун зарур бўлган кредит миқдори 330 млн.сўмдан юқори бўлганда бошлангич бадал миқдори 20 (йигирма) фоиздан кам бўлмаслиги керак. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Банкларга ўрнатиладиган макропруденсиал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисида”ги Низомда (рўйхат рақами 3618, 2025-йил 22-апрел) белгиланган кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи талабларига риоя қилиниши таъминланиши лозим. |
|
|
6 |
Кредит фоизи |
Йиллик 16 фоиз.
Бунда, ушбу фоиз ставкаси кредитнинг 330 млн.сўмдан ошмаган қисми бўйича сотиб олинадиган хонадон гаровга тақдим қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштирилган вақтда Марказий банкнинг асосий ставкаси кредит ажратилган пайтдаги ставкадан пасайган тақдирда, кредитнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси + 2 фоиз ставкага ўзгартирилади. |
Йиллик 23 фоиз. |
|
7 |
Ажратиш шакли |
Улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш тўғрисидаги шартномага асосан қурувчи ташкилотнинг ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади. |
|
|
8 |
Қайтариш усули |
Аннуитет ёки Дифференциал. |
|
|
9 |
Кредит таъминоти |
- Улуш киритиш асосида қурилaётган кўп қаватли уй-жойлардан сотиб олинаётган хонадон қуриб битказилиб, қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг гаровга олинади; - Қурилaётган уй-жой гаровга олингунга қадар кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта полиси ёки учинчи шахс кафиллиги ёки бошқа ликвидли мол-мулк гарови. |
|
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.