Ҳужжатлар
A) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ИД-карта, яшаш гувоҳномаси ва ҳ. к. );
Б) Автотранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси;
C) Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (кредит ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ажратилганда);
Д) Мижоз турмуш ўртоғининг кредит ҳисобига сотиб олинадиган автотранспорт воситасини гаровга тақдим этилишига розилик аризаси.
Турмуш ўртоғи мавжуд бўлмаган ҳолларда, мижоз томонидан кредит ажратиш учун ариза берилган кунга никоҳи мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат.
Қўшимча шартлар
“SULTANOV MOTORSС” МЧЖ томонидан етказиб бериладиган автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун.
Кредит таъминоти:
- Сотиб олинаётган автотранспорт воситаси кредит миқдорининг 133. 3 фоиздан кам бўлмаган қийматда гаровга қабул қилинади.
- Таъминот бўйича гаров шартномасини нотариал ёки банк томонидан мустақил равишда расмийлаштирилгунга қадар қўшимча таъминот талаб қилинмайди.
Фоиз ставкаси: йиллик 19% (кредит муддати 12 ойгача бўлганда), йиллик 20% (24 ойгача), йиллик 21% (36 ойгача), йиллик 22% (48 ойгача), йиллик 23% (60 ойгача).
Муддатидан олдин тўлаш исталган вақтда, тўлиқ ёки қисман амалга оширилиши мумкин.
- Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчи қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим;
- МИБ жорий қарздорлиги бўлмаслиги;
- Қарзинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим;
- Кредит бюроларидан олинган сўнгги 3 йил муддатдаги кредит тарихи ижобий бўлиши лозим. Бунда: 30+ 10 тагача йўл қўйилади; 60+ 3 тагача йўл қўйилади; 90+ йўл қўйилмайди.