Паспорт ёки ID карта;
Агар расмий даромад ҳақидаги маълумотни электрон тарзда олиш имконияти мавжуд бўлмаса, охирги 6 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома тақдим этилиши лозим;
Агар қарз олувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномаси;
Қарз олувчи ва сотувчи ўртасида тузилган дастлабки олди-сотди шартномаси;
Таъминотга оид ҳужжатлар. Агар кредит таъминоти сифатида бошқа кўчар ёки кўчмас мулк гарови тақдим этиладиган бўлса, гаровга тақдим этилиши кўзда тутилган мулкни E-baholash тизими орқали баҳолаш ҳисоботи ва бошқалар;
Иккиламчи бозордан сотиб олинаётган автотранспорт воситасини дастлабки кўздан кечириш далолатномаси ва махсус лицензияга эга бўлган мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланган ҳисоботи.
Мазкур автокредит 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган, доимий яшаш жойи ҳамда расмий ойлик даромад манбаига эга шахслар ёки ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида гувоҳномага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ажратилади.
Бирламчи бозордан ишлаб чиқарилган йилини қўшиб ҳисоблаганда 2 йилдан ошмаган янги автотранспорт воситаларини сотиб олиш;
Иккиламчи бозордан ишлаб чиқарилган йилини қўшиб ҳисоблаганда 2 йилдан (UzAuto motors’да ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари 2 йилдан) ошмаган автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун ажратилади;
Фақат енгил турдаги автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун (Labo бундан мустасно) ажратилади;
Иккиламчи бозордан фақат ёқилғи тури бензин бўлган автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун автокредит ажратилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, “UzAuto motors” — GM автомобиллари, “Astana motors company” МЧЖдан — BYD русумли автомобиллар, “ADM Jizzax”дан — KIA русумли автомобиллар, “Great wall motors distribution” МЧЖдан — HAVAL русумли автомобилларига ва унинг расмий дилерлари (автосалонлари) томонидан юқорида кўрсатилган русумдаги автомашиналарга олди-сотди шартномаси тақдим қилинганда бошланғич тўлов 25% шакллантирилишига рухсат этилади.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.