Микроқарз олиш учун қарз олувчи банк филиалига
- ариза ;
- шахсни тасдиқловчи хужжат (паспорт) нусхаси;
- охирги 12 ой давомида олинган даромадлар тўғрисида маълумот (доимий ишлаш жойидан маълумот/Давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтган даромадлар декларацияси, ЖБПЖ(ИНПС) дан кўчирма).
Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ фақат ўн саккиз (18) ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга, доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтган, шунингдек ўз фаолияти натижасида олинадиган расмий даромадлар ҳамда бошқа даромад манбаларга мунтазам эга бўлган жисмоний шахсларга берилади.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.