Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 707
  • Янгиланган сана: 21 Jun 2023, 14:21

«Қулай уй» Ипотека кредити (вақтичалик тўхтилган)

  • 708
  • Янгиланган сана: 21 Jun 2023, 14:21
  • 23-26%
    Фоиз ставкаси
  • 50 000 000 сўм
    Энг кам миқдори
  • 120 ой
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 26%
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 3 ойгача
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
Фоиз ставкалари
  • агар дастлабки бадал камида 51% бўлса, йиллик 23%;
  • агар дастлабки бадал камида 26% бўлса, йиллик 25%.
Ҳужжатлар
  • Ўзбекистон фуқаросининг паспорти;
  • доимий даромаднинг мавжудлиги;
  • хонадонни сотиб олишга дастлабки шартнома;
  • кадастр паспортининг нусхаси.
Талаблар
  • Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиш
  • салбий кредит тарихининг йўқлиги
  • дастлабки тўловни тўлаш учун етарли миқдордаги шахсий маблағларнинг мавжудлиги
  • даромаднинг етарлилиги (қарздорлик юкламаси 70% дан ошмаслиги керак)
  • сўнгги олти ой давомида доимий даромад манбаига эга бўлиш. Даромадлари етарли бўлмаган тақдирда қўшимча қарз олувчиларга рухсат этилади
Қўшимча шартлар
Ипотека кредитлари расмий даромадга ега бўлмаган шахсларга ҳам ажратилиши мумкин. Бунда уларнинг банк карталаридан пул айланмалари ва бошқа турдаги даромадлари ҳам инобатга олиниши мумкин

«Қулай уй» ипотека кредити хонадонлар ва уйлар сотиб олиш учун берилади. Қарз олувчига эслатма:
  • Даромад қандай бўлиши лозим? Ҳар ойлик тўлов даромаднинг 70% дан ошмаслиги лозим. Агар даромад етарли бўлмаса, у ҳолда биргаликда қарз олувчиларни расмийлаштириш мумкин.
  • Ипотека кредити учун қаерга мурожаат этиш керак? IИпотека кредити рўйхатда турган жойи бўйича эмас, балки харид қилинаётган уй-жой жойлашган ҳудуд бўйича «Капиталбанк» филиалида расмийлаштирилади.
  • Кредит буюртмасини кўриб чиқишга неча кун кетади? Кўриб чиқиш ҳамда кредитни ажратиш ёки рад этиш тўғрисидаги жавобини бериш бир неча иш кунида амалга оширилади.
  • Битим қандай амалга оширилади?  Кредит маъқулланганидан кейин банк битимни қайд этиш учун нотариусга мажбуриятнома-хат юборади. Хат асосида қурувчи уй-жой мулкини харидор номига расмийлаштиради, банк эса, ўз навбатида, уй-жой мулкини гаров сифатида расмийлаштиради. Харид қилинаётган уй-жой гаров бўлади. Мазкур гаров расмийлаштирилгач, банк пулни сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
  • Дастлабки бадални қаерда тўлаш керак? Камида 26% миқдордаги дастлабки бадални ипотека расмийлаштирилаётган «Капиталбанк» филиалида тўлаш лозим.
  • Олинган кредитни қайтариш қандай тартибда амалга оширилади? Қайтариш ҳар ойда, 3 ойгача имтиёзли муддат билан ёки имтиёзли муддатсиз, аннуитет услубда амалга оширилади.
Муҳим! Кредит олиш учун сиз ишга жойлашган ва барқарор даромадга эга бўлишингиз лозим. Даромадлар тўғрисидаги маълумотномани иш жойингиздаги бухгалтериядан олишингиз мумкин, ёки банкнинг ўзи даромадларингиз ҳақидаги ахборотни ўзаро боғланган манбалар орқали олиши мумкин.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Капиталбанк
Лицензия рақами: 69, 25.12.2021
Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Сайилгох кўчаси, 7
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 78-148-40-11
СТИР: 207127843
Сайт: www.kapitalbank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар