12 ойгача — 27,9%
12 ойдан 24 ойгача — 28,9%
24 ойдан 36 ойгача — 29,9%
36 ойдан 48 ойгача — 30,9%
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
Ариза;
Микроқарз олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ёки ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома);
Гаров таъминоти тақдим этилганда — гаровга олинадиган мол-мулкка оид тегишли ҳужжатлар.
Микроқарз бўйича таъминот турлари:
Кредит таъминоти сифатида учинчи шахс кафиллиги, кредит қайтмаслик таваккалчилигини суғорталаш полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови қабул қилинади.
Микроқарз олувчиларга қўйиладиган асосий талаблар:
Иш стажи ва даромад: Охирги 6 ой давомида узлуксиз расмий даромад манбаига эга бўлиши шарт;
Қарз юки: Микроқарз бўйича қарз юки кўрсаткичи (ойлик тўловлар миқдори) 50 фоиздан ошмаслиги лозим;
Ёш чегараси ва фуқаролик: Микроқарз олиш учун мурожаат қилган вақтда 21 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган, доимий яшаш жойига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.