Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 614
  • Янгиланган сана: 22 Jul 2026, 16:08

"Tez pul"

  • 615
  • Янгиланган сана: 22 Jul 2026, 16:08
  • 27,9%-30,9%
    Фоиз ставкаси
  • 0
    Энг кам миқдори
  • 48 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал: 0
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: 0
  • Ажратиш шакли: банк картасига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси: 125%
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкалари

12 ойгача — 27,9%

12 ойдан 24 ойгача — 28,9%

24 ойдан 36 ойгача — 29,9%

36 ойдан 48 ойгача — 30,9%


Ҳужжатлар

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • Ариза;

  • Микроқарз олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ёки ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома);

  • Гаров таъминоти тақдим этилганда — гаровга олинадиган мол-мулкка оид тегишли ҳужжатлар.

Микроқарз бўйича таъминот турлари:

  • Кредит таъминоти сифатида учинчи шахс кафиллиги, кредит қайтмаслик таваккалчилигини суғорталаш полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови қабул қилинади.

Талаблар

Микроқарз олувчиларга қўйиладиган асосий талаблар:

  • Иш стажи ва даромад: Охирги 6 ой давомида узлуксиз расмий даромад манбаига эга бўлиши шарт;

  • Қарз юки: Микроқарз бўйича қарз юки кўрсаткичи (ойлик тўловлар миқдори) 50 фоиздан ошмаслиги лозим;

  • Ёш чегараси ва фуқаролик: Микроқарз олиш учун мурожаат қилган вақтда 21 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган, доимий яшаш жойига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт.

Қўшимча шартлар
    • Ажратиш шакли: Микроқарз жисмоний шахсларга миллий валютада («сўм»да) нақд пул шаклида ёки банк картасига ўтказиш орқали (нақд пулсиз) ажратилади.
    • Қарз юки: Мижознинг микроқарз бўйича ойлик тўловлари унинг ўртача ойлик даромадининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
    • Микроқарз олаётган фуқаро охирги 6ой давомида ишлаган бўлиши шарт
    • Қисман салбий кредит тарихига эга мижозлар учун учинчи шахс кафиллиги билан 33% ставкада 30 000 000 сўмгача кредит ажратилади
    • Кредит таъминоти: Кредит миқдори 50 000 000 сўмдан ошган тақдирда, таъминот сифатида кўчар ёки кўчмас мулк гарови талаб этилади.
    Кредит калькулятори

    Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

    Банк ҳақида
    Туронбанк
    Лицензия рақами: 8, 31.12.1990
    Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси, 4а
    Алоқа телефон рақами:
    Ишонч телефони: 71-244-38-76
    СТИР: 201055108
    E-MAIL: -
    Сайт: www.turonbank.uz
    Кредит бўйича бошқа таклифлар
    Кўп бериладиган саволлар