Аёллар учун | 24% |
Эркаклар учун | 25% |
Паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат.
Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар;
Давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
Ижтимоий солиқ тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома;
Таъминотга доир ҳужжатлар. Агар таъминотга мол-мулк гарови тақдим этилган тақдирда мустақил баҳоловчи ташкилот ҳисоботи;
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича қарз олувчи томонидан ишлаб чиқилган бизнес режа.
микроқарз олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшдан ошган бўлиши;
ажратиладиган микроқарз бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ тўлаш учун етарли бўлган даромад манбаига эга бўлиши;
давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва камида олти ой учун ижтимоий солиқ тўлаб келган бўлиши.
1. Мазкур маҳсулот орқали микроқарз ажратиш бўйича ариза қабул қилингандан сўнг, бириктирилган масъул ходим қарз олувчининг ўзини ўзи банд қилган фаолиятини ўрганади ва дастлабки мониторинг далолатномасини расмийлаштиради (далолатнома намунаси илова қилинади).
2. Қарз олувчига ушбу маҳсулот орқали микроқарз маблағлари ажратилгандан сўнг, тегишли бириктирилган масъул ходим томонидан мазкур микроқарз маблағининг мақсадли ишлатилганлиги ўрганилиши ва тегишли далолатнома расмийлаштиради. Мониторинг натижасида микроқарз маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланган ҳолларда, мазкур маҳсулот паспортининг 8.1 бандида белгиланган талаблар қўлланилади.
3. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган қарз олувчилар учун расмий даромад манбаи талаб этилмайди. Бунда, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс томонидан тасдиқланган ўртача бир ойлик даромади миқдоридан келиб чиқиб қарз юки ҳисобланади.
4. Бизнесни ривожлантириш банки тизимида ушбу маҳсулотдан фойдаланган ўзини ўзи банд қилган фуқароларга мазкур микроқарз бўйича жорий қарздорлик тўлиқ сўндирилгандан сўнг қайта фойдаланишга рухсат берилади.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.