Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 11
  • Янгиланган сана: 20 Jul 2026, 10:24

"Ёш хайдовчи" Микроқарзи

  • 12
  • Янгиланган сана: 20 Jul 2026, 10:24
  • 18%
    Фоиз ставкаси
  • 1 000 000 сўм
    Энг кам миқдори
  • 7 йилдан ошмага...
    Муддати
  • Бошланғич бадал: мавжуд эмас
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Асосий қарз бўйича - 1 йилгача, Фоиз тўловлари бўйича - 3 ойгача.
  • Ажратиш шакли: таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Таъминот суммаси: -
  • Таъминот тури: гаров / учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкалари

“Ёш ҳайдовчи” кредит

Кредит мақсади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 1-июндаги “Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-210-сонли Қарорига асосан автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш ва юкларни етказиб бериш фаолиятини амалга ошириш мақсадида бирламчи бозордан автотранспорт воситаси сотиб олиш учун

Кредит муддати ва имтиёзли даври

7 йилдан ошмаган муддатга.

Имтиёзли давр: Асосий қарз бўйича - 1 йилгача, Фоиз тўловлари бўйича - 3 ойгача.

Кредит фоизи

Марказий банк асосий ставкаси + 4% (18%)

Кредит миқдори ва ажратиш шакли

300 млн сўмдан ошмаган миқдорда.


Ҳужжатлар
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

Мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли (фуқаролик паспорти ёки шахснинг идентификация ИД-картаси). Бунда, банк ходими томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслидан нусха олинади.

Мижознинг ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномаси.
Талаблар
  • 18 ёшга тўлган ва 31 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган Ўзини-ўзи банд қилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахсларга
Қўшимча шартлар

Таъминот

- Сотиб олинаётган автотранспорт воситаси;
- Сотиб олинадиган автомашина гаровга қўйилгунга қадар кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта полиси;
- Кредит сиёсати талабидан келиб чиқиб, қўшимча равишда бошқа ликвидли мол-мулк гарови

ёки
- Бошқа ликвидли мол-мулк гарови (Сотиб олинадиган автомашинани гаровга тақдим қилиш назарда тутилмаган ҳолларда) қабул қилинади.

Кимларга ажратилади

Кредит олиш учун ариза тақдим қилган кунда 18 ёшга тўлган, бироқ 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахсларга ажратилади. Бунда, қарз олувчи ўзини ўзи банд қилган шахс бўлганда ижтимоий солиқ тўловини тўлаган бўлиши лозим.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Алоқабанк
Лицензия рақами: 48, 22.03.1995
Манзил: -
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-65-65
СТИР: 200829053
Сайт: www.aloqabank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар