Ҳужжатлар
А) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ИД-карта, яшаш учун гувоҳнома ва ҳ. к. );
Б) Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (рўйхатдан ўтганига 6 ойдан ошмаган бўлиши лозим);
C) Кредит қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар;
Д) Мустақил баҳоловчи ташкилотнинг гаров мулкини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи;
E) Банкнинг кредит менежери (масъул ходимлари) томонидан тузилган гаровга олинадиган мол-мулкнинг дастлабки мониторинг далолатномаси мол-мулкнинг фото суратлари билан.
Қўшимча шартлар
Кредит таъминоти:
- Микрокредит миқдорининг 125 фоиздан кам бўлмаган миқдорда, банк талабларига мувофиқ келадиган ликвидли мол-мулк гарови.
- Банкка алоқадор бўлган шахсларга ажратиладиган микрокредит бўйича таъминот микрокредит миқдорининг 130 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Кредит бериш тартиби:
"Asia Alliance Bank” АТБда очилган сўмдаги пластик карточкага.
Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчи юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим;
• Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим;
• МИБ жорий қарздорлиги бўлмаслиги • Кредит бюроларидан олинган кредит тарихи ижобий бўлиши лозим. Бунда: сўнгги 3 йил муддатда: - 60+ 3 тагача йўл қўйилади;
сўнгги 1 йил муддатдаги кредит тарихи: - 30+ 2 тагача йўл қўйилади;
- 90+ йўл қўйилмайди.
• Кўчмас мулклар ўрнатилган тартибда банк талабларига жавоб берган тақдирда, кредит таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкин;
• Кредит таъминоти сифатида гаровга кўчмас мулк қабул қилинганда, ушбу мулк қарз олувчи ёки унинг яқин қариндошига тегишли бўлиши лозим;
• Кредит таъминоти сифатида гаровга қўювчининг ягона уй-жойи гаровга олинган тақдирда, мазкур Бошқарув қарорига илова қилинган ягона турар жойни гаровга қўйиш оқибатлари тўғрисида тушунтириш матни гаровга қўювчига таништирилиши ва имзоланиши лозим;
• Кредит 12 ой муддатга ажратилганда, таъминот сифатида кўчмас мулк қабул қилинмайди;
• Кредит ташкилотларида ўртача ойлик тўлови 5.0 млн. сўмдан ошган жорий кредит қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги лозим (даромадларини, ҳисоб рақам айланмаларини ёки номида мол-мулк мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳоллар бундан мустасно).