«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ — Ўзбекистондаги энг йирик халқаро банклардан бири ҳисобланади. Банкнинг асосий акциядори — банк устав капиталидаги улуши 86,32% бўлган ҳамда етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан энг юқори кредит рейтинги берилган (Standard and Poor's — AA / Moody's — Aa2 / Fitch — AA-) Корея Республикасининг «КДБ Банк» (Корея Тараққиёт Банки) дир.
KDB бизнесни ривожлантириш ва минтақавий иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида корпоратив ва инвестицион банк хизматларини доимий равишда кенгайтириб боради. KDB йирик молия институти сифатида дунёнинг 21 мамлакатида 9 та филиал, 5 та шўъба ташкилоти ва 8 та ваколатхона орқали фаолият юритади
Корея Тараққиёт Банки 1954 йилда Кореянинг саноат тармоқлари ва миллий иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам бериш учун йирик саноат капиталини етказиб бериш ва бошқариш мақсадида ташкил этилган. Ҳукуматнинг тўлиқ эгалиги остидаги етакчи банк сифатида KDB Кореянинг молиявий хизматлар соҳасини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.
«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ (кейинги ўринларда Банк) КДБ (Корея)нинг Ўзбекистондаги бўлинмаси бўлиб, мижозларга турли банк хизматларини таклиф этади. Банк мижозларининг асосий қисмини ишлаб чиқариш соҳасидаги хорижий компаниялар филиаллари ва қўшма корхоналар, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган қўшма корхоналар, шунингдек хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро компаниялар ваколатхоналари ташкил этади.
Кредит валютаси
Миллий валюта (сўм)
Кредитнинг максимал миқдори
Қарз олувчининг охирги 12 ой учун ўртача ойлик иш ҳақи
Қарз олувчи: КДБ Банк Ўзбекистонда бирламчи ҳисобвараққа эга корхона ёки ташкилотда доимий ишлайдиган ходим.
1 Карта емиссияси - Бепул
2 Йиллик тўлов - 10 Ақш долл.
3 Суғурта депозити - 30 Ақш долл.
4 Картанинг амал қилиш муддати тугагандан кейин қайта емиссиялаш - Бепул
5 Бошқа сабабларга кўра картани қайта емиссиялаш - 50,000 минг сўм