"VISA INFINITE" – энг ноёб хизматлар ва имтиёзлар рўйхатига эга бўлган ҳамда “VISA” тўлов тизимидаги нуфузли ПРEМИУМ карта ҳисобланади. У билан нафақат “VISA” белгиси бўлган исталган жойда хизматлар учун тўловни амалга ошириш, балки саёҳат даврида “Lounge key” бизнес залларига кириш, халқаро тиббий суғурта ва техник қўллаб-қувватлаш хизмати каби бир нечта имтиёзлардан бепул фойдаланиш мумкин.
Тарифи:
Карта очиш: 200 000 сўм
Депозит: 200 АҚШ доллари
Ҳисоб рақамга ойлик хизмат кўрсатиш: 5 АҚШ доллари
“VISA INFINITE” картасини очиш шартлари:
* Ариза
* Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси
* Банк ва жисмоний шахс ўртасидаги шартнома