Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 1
  • Янгиланган сана: 14 Jul 2026, 15:36

Kafolat-3

Миллий валютада
  • 1
  • Янгиланган сана: 14 Jul 2026, 15:36
  • 15 %
    Фоиз ставкаси
  • Режалаштирилаёт...
    Энг кам миқдори
  • 12 oй
    Муддати
  • Омонатни очиш усули: банк офиси
  • Омонат тури: Жамғарма
  • Фоизларни тўлаш даврийлиги: муддат охирида
  • Капитализация: мавжуд эмас
  • Қисман ечиш: мавжуд эмас
  • Муддатидан олдин ечиш: мавжуд
  • Автоузайтириш: мавжуд эмас
  • Қўшимча маблағ киритиш имконияти: мавжуд эмас
Омонатнинг асосий шартлари тўғрисида ахборот варағи
Омонат бўйича фоиз ставкаси жадвали

Фоизлар маблағлар тўлиқ сақланган ойлар учун йиллик 15% ставкада тўланади.

Қўшимча шартлар

Омонатнинг мақсади

Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиядан фойдаланган ҳолда ипотека кредити олиш учун бошланғич бадални шакллантириш.

Омонат кимлар учун мўлжалланган

Омонат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномасига эга бўлган жисмоний шахслар учун мўлжалланган.

Омонат миқдори

Ажратилиши режалаштирилаётган ипотека кредити суммасининг 15 фоизини ташкил этувчи бошланғич бадал миқдорида.

Омонатни шакллантириш

Ипотека омонати ҳисобварағидаги маблағлар қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

  • омонатчининг ўз маблағлари;

  • Давлат бюджетидан ўтказиладиган субсидия маблағлари.

Фоизларни ҳисоблаш

Фоизлар:

  • маблағлар омонат ҳисобварағига келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобварақ ёпилган кунгача;

  • субсидия маблағларига — улар Давлат бюджетидан келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб;

  • маблағлар тўлиқ сақланган ойлар учун ҳисобланади.

Фоиз ҳисобланадиган энг кўп муддат 12 ойни ташкил этади.

Ипотека кредити ажратиш рад этилганда

Ипотека кредити ажратиш рад этилган тақдирда:

  • омонатчининг ўз маблағлари тўлиқ сақланган ойлар учун ҳисобланган фоизлар билан бирга унга қайтарилади;

  • субсидия маблағлари уларга ҳисобланган фоизлар билан бирга республика бюджетига қайтарилади.

Қўшимча шартлар

Ипотека омонати шартномасида белгиланган фоиз ставкасининг пасайтирилишига йўл қўйилмайди.

Чиқим операциялари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда Банкнинг тегишли бўлинмаси раҳбарининг асослантирилган фармойиши асосида амалга оширилади.

Мазкур шартлар 2026 йил 1 июлдан 31 декабргача очилган мақсадли ипотека омонатларига нисбатан татбиқ этилади.

Омонатни ҳисоблаш

Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?

Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Омонатлар бўйича бошқа таклифлар
Тематик мақолалар
Кўп бериладиган саволлар