Фоизлар маблағлар тўлиқ сақланган ойлар учун йиллик 15% ставкада тўланади.
Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиядан фойдаланган ҳолда ипотека кредити олиш учун бошланғич бадални шакллантириш.
Омонат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномасига эга бўлган жисмоний шахслар учун мўлжалланган.
Ажратилиши режалаштирилаётган ипотека кредити суммасининг 15 фоизини ташкил этувчи бошланғич бадал миқдорида.
Ипотека омонати ҳисобварағидаги маблағлар қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
омонатчининг ўз маблағлари;
Давлат бюджетидан ўтказиладиган субсидия маблағлари.
Фоизлар:
маблағлар омонат ҳисобварағига келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобварақ ёпилган кунгача;
субсидия маблағларига — улар Давлат бюджетидан келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб;
маблағлар тўлиқ сақланган ойлар учун ҳисобланади.
Фоиз ҳисобланадиган энг кўп муддат 12 ойни ташкил этади.
Ипотека кредити ажратиш рад этилган тақдирда:
омонатчининг ўз маблағлари тўлиқ сақланган ойлар учун ҳисобланган фоизлар билан бирга унга қайтарилади;
субсидия маблағлари уларга ҳисобланган фоизлар билан бирга республика бюджетига қайтарилади.
Ипотека омонати шартномасида белгиланган фоиз ставкасининг пасайтирилишига йўл қўйилмайди.
Чиқим операциялари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда Банкнинг тегишли бўлинмаси раҳбарининг асослантирилган фармойиши асосида амалга оширилади.
Мазкур шартлар 2026 йил 1 июлдан 31 декабргача очилган мақсадли ипотека омонатларига нисбатан татбиқ этилади.
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.