Омонат банкка муайян учинчи шахс фойдасига қўйилиши мумкин.
Омонатчи 18 ёшга киргунга қадар вафот этса, маблағ қонунчиликда белгиланган тартибда омонатчининг қонуний вакилига чиқим қилиб берилади.
Омонат шартномасини расмийлаштиришда омонатчи 14 ёшга тўлмаган бўлса, шартномага имзо чекувчи унинг қонуний вакили, васийи, фарзандликка олувчиси, ҳомийси ёки бошқа учинчи шахс бўлган юридик ёки жисмоний шахсларнинг тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим қилиниши сўралади.
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.
Омонатнинг асосий шартлари тўғрисида ахборот варағи |
|
| Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари |
Бизнесни ривожлантириш банки, www.brb.uz, Алоқа телефон рақами: 1254, 78-150-00-55, Ишонч телефони: 78-150-10-01 |
1-бўлим. Омонатнинг асосий шартлари |
|
| 1. Омонат номи | Start 18 |
| 2. Омонатнинг валютаси | Сўм |
| 3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади) | 15% (асосий ста... |
| 4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш) | мавжуд |
| 5. Омонатнинг муддати | 18 ёшгача |
| 6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса) | 0 |
| 7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги | муддат охирида |
| 8. Омонатни расмийлаштириш усули (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали) | банк офиси |
| 9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти | мавжуд |
| 10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш) | мавжуд эмас |
2-бўлим. Бошқа муҳим шартлар |
|
| 1. Омонатга қўйилган пул маблағларини омонат муддати тугагунга қадар қисман ечиб олиш имкониятининг мавжудлиги | мавжуд эмас |
| 2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби | Омонатчи 18 (ўн саккиз) ёшга тўлгунга қадар омонат маблағлари қайтариб олинганда шартнома шартлари бузилган ҳисобланади ва ҳисобланган фоизлар асосий маблағдан чегириб қолинмайди. Фоизлар тўлиқ сақланган ойлар учун тўлаб берилади. · 14 ёшга тўлмаган болалар учун: Омонат шартномаси унинг ота-онаси (бунда ота ва она банкка бир вақтда ташриф буюриши ёки бирининг нотариал тасдқиланган розилик хати орқали мурожаат қилади), қонуний вакиллари, фарзандликка олувчилар ёки васийлари томонидан бекор қилинади ва маблағ чиқим қилиб берилади. · 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар: Улар омонатни мустақил бошқаришлари мумкин (агар омонатни ўзи қўйган бўлса). Бироқ, агар омонат учинчи шахс (ота-она, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси) томонидан очилган бўлса, уни ёпиш учун ота-она, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг ёзма розилиги билан талаб қилиниши мумкин. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун кирим қилинган алимент, васийлик ва ҳомийлик ҳисобидан шакллантирилган омонат ҳисобварақлари омонатчи 18 ёшга тўлгандан сўнг чиқим қилиб берилади.
|
Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз омонатнинг шартлари, даромадлар ва омонат бўйича ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (Алоқа телефон рақами: 1254, 78-150-00-55, Ишонч телефони: 78-150-10-01) рақамли телефонга ёки (100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18А-уй) манзилга ёки (headoffice@brb.uz) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ
ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
|
______________________________________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими) |
______________________
тўлдирилган сана |
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.