Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.
Омонатнинг асосий шартлари тўғрисида ахборот варағи |
|
Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари |
Ориент Финанс банк, www.ofb.uz, Алоқа телефон рақами: 71-200-88-99, Ишонч телефони: 71-205-55-54 |
1-бўлим. Омонатнинг асосий шартлари |
|
1. Омонат номи | OFB Light мобил |
2. Омонатнинг валютаси | Сўм |
3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади) | 11% |
4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш) | мавжуд эмас |
5. Омонатнинг муддати | 30 кун |
6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса) | 1 000 000 сўм |
7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги | кунларда |
8. Омонатни расмийлаштириш усули (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали) | мобил илова |
9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти | мавжуд |
10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш) | мавжуд эмас |
2-бўлим. Бошқа муҳим шартлар |
|
1. Омонатга қўйилган пул маблағларини омонат муддати тугагунга қадар қисман ечиб олиш имкониятининг мавжудлиги | мавжуд эмас |
2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби | Муддатидан олдин омонат суммаси талаб қилиб олинганда, омонатга фоизлар тўланмайди. Аввал тўланган фоизлар қайта ҳисоб-китоб қилинади ва омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади. |
Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз омонатнинг шартлари, даромадлар ва омонат бўйича ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (Алоқа телефон рақами: 71-200-88-99, Ишонч телефони: 71-205-55-54) рақамли телефонга ёки (100 052, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5 уй) манзилга ёки (info@ofb.uz) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ
ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
______________________________________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими) |
______________________
тўлдирилган сана |
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.