Омонат муддатидан аввал ёпилганда фоизлар қуйидаги миқдорда пул маблағлари омонатда сақланган кунлари учун тўланади: 3 ойгача тўланмайди, 3 ойдан 6 ойгача - йиллик 8% ҳисобидан, 6 ойдан 12 ойгача - йиллик 10% ҳисобидан, 12 ойдан 18 ойгача - йиллик 12% ҳисобидан, 18 ойдан 24 ойгача - йиллик 13% ҳисобидан.
Омонат муддатидан олдин йечиб олинганлиги сабабли аввал тўланган фоизлар суммаси омонат суммасидан ушлаб қолинади.
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.
Омонатнинг асосий шартлари тўғрисида ахборот варағи |
|
| Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари |
Asia Alliance Bank, www.aab.uz, Алоқа телефон рақами: 71 231-60-00, 1270, Ишонч телефони: 71 231-60-76 |
1-бўлим. Омонатнинг асосий шартлари |
|
| 1. Омонат номи | Barqaror online |
| 2. Омонатнинг валютаси | Сўм |
| 3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади) | 15% |
| 4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш) | мавжуд эмас |
| 5. Омонатнинг муддати | 24 ой |
| 6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса) | 500 000 сўм |
| 7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги | ойларда |
| 8. Омонатни расмийлаштириш усули (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали) | мобил илова |
| 9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти | мавжуд эмас |
| 10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш) | мавжуд эмас |
2-бўлим. Бошқа муҳим шартлар |
|
| 1. Омонатга қўйилган пул маблағларини омонат муддати тугагунга қадар қисман ечиб олиш имкониятининг мавжудлиги | мавжуд эмас |
| 2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби | Омонат муддатидан аввал ёпилганда фоизлар қуйидаги миқдорда пул маблағлари омонатда сақланган кунлари учун тўланади: 3 ойгача тўланмайди, 3 ойдан 6 ойгача - йиллик 8% ҳисобидан, 6 ойдан 12 ойгача - йиллик 10% ҳисобидан, 12 ойдан 18 ойгача - йиллик 12% ҳисобидан, 18 ойдан 24 ойгача - йиллик 13% ҳисобидан. Омонат муддатидан олдин йечиб олинганлиги сабабли аввал тўланган фоизлар суммаси омонат суммасидан ушлаб қолинади. |
Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз омонатнинг шартлари, даромадлар ва омонат бўйича ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (Алоқа телефон рақами: 71 231-60-00, 1270, Ишонч телефони: 71 231-60-76) рақамли телефонга ёки (100047, Тошкент ш., Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2а уй) манзилга ёки (info@aab.uz) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ
ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
|
______________________________________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими) |
______________________
тўлдирилган сана |
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.