Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 281
  • Янгиланган сана: 16 Feb 2024, 11:49

Автокредит (иккиламчи бозор)

  • 280
  • Янгиланган сана: 16 Feb 2024, 11:49
  • 26,0%
    Фоиз ставкаси
  • 0
    Энг кам миқдори
  • 48 oйгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20% (минимум)
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: Имтиёз даврсиз
  • Ажратиш шакли: Банк картасига ўтказиш / Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 115%
Фоиз ставкалари

Бошланғич бадал*

* - (Сотиб олинаётган транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган-эксплуатацион ёшига ва бошланғич бадалга кўра максимал муддат аниқланади)

Автомобил ишлаб чиқарилган йил оралиғи:

2 йил ва ундан кам

3 йил

4 йил

5 йил

Расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун минимал бошланғич бадал миқдори (фоизда)

20%

20%

30%

30%

Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар учун минимал бошланғич бадал миқдори (фоизда)

30%

35%

40%

40%

Кредитнинг максимал муддати:

48 ой

48 ой

48 ой

36 ой

* Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахс-қарз олувчи учун бошланғич бадал энг камида 30 (ўттиз) % ни ташкил қилиши керак.

• Сотиб олинаётган автотранспорт воситасидан ташқари етарли миқдорда бошқа таъминот тақдим қилинган тақдирда бошланғич бадал талаб қилинмайди.

Муддати / Фоиз ставкаси

Муддати

1 - 12 ой

13 - 24 ой

25 - 36 ой

37 - 48 ой

Расмий даромадга эга бўлган қарз олувчи учун

26%

27%

28%

29%

Расмий даромадга эга бўлмаган қарз олувчи учун

27%

28%

29%

29%


Ҳужжатлар

• Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг шахсини тасдикловчи хужжат (Паспорт, ID-карта, яшаш учун гувохнома ва х.к.) асл нусҳаси;

• Кредит қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар;

• Автотранспорт воситасининг дастлабки олди-сотди шартномаси;

• Мустақил баҳоловчи ташкилотнинг автотранспорт воситасини баҳолаш ҳисоботи;         

• Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотлар банк томонидан махсус тармоқлар орқали электрон шаклда мустақил равишда олинади. Агар қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар қарз олувчидан талаб қилиниши мумкин.

• Расмий даромадга эга бўлмаган шахслар кредит тўлови учун етарли миқдорда даромадлари хақида маълумот тақдим қилади.

Талаблар

Қарз олувчига қўйиладиган талаблар

• Кредитни қайтариш вақтида 21 ёшдан 60 ёшгача.

• Салбий кредит тарихининг йўқлиги;

• Банк ва/ёки кредит ташкилотларида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

• Мижознинг ўртача ойлик даромадинидан келиб чиқиб, мавжуд кредит тўловлари ва бошқа мажбурий тўловларидан қолган маблағини 60% кредитнинг асосий ва фоиз тўловларини сўндиришга йўналтирилиши.

Чет эл фуқаролик статусига талаб

• Чет эл фуқаролигига эга бўлган шахс қарз олувчи бўлганда, гаров мулк таъминотидан ташқари Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига (Ўзбекистонда доимий даромад манбаи мавжуд) эга шахснинг кафиллиги.

Биргаликда қарз олувчига қўйиладиган талаблар

• Кредитни қайтариш вақтида 21 ёшдан 60 ёшгача.

• Салбий кредит тарихининг йўқлиги;

• Банк ва/ёки кредит ташкилотларида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

• Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг жами ўртача соф даромадларининг 60% кредит бўйича энг юқори ойлик тўловни ҳамда мавжуд кредитлари/қарздорлиги бўйича ўртача ойлик тўлов миқдорини қоплаш учун етарли бўлиши лозим.

Қўшимча шартлар

• Кредит миқдорининг 115% дан кам бўлмаган қийматда сотиб олинаётган ва/ёки бошқа транспорт воситаси, кўчмас мулк гарови, учинчи шахслар кафиллиги, кредит кайтмаслик хатарини суғурта килиш полиси;

• Атроф-муҳитга безарар, енгил типдаги гибрид электромобил ва/ёки электромобил турларидага автомобилларни харид қилишда (ёқилғи сифатида мутлақо бензин ва бошқа нефт махсулотларидан фойдаланувчи ички ёнув двигателли автомобиллардан ташқари) мижозларни рағбатлантирган ҳолда амалдаги фоиз ставкаларидан йиллик -1% (минус бир) фоиз миқдорида чегирма берилади.

• Банкимизнинг актив мижозлари жисмоний шахсларга автокредит махсулотларини ажратишда рағбатлантирган ҳолда амалдаги фоиз ставкаларидан йиллик -1% (минус бир) фоиз миқдорида чегирма берилади.

Чегирма юқоридаги фақат бир мезон асосида ва бир марта хисобга олинади, яъни йиллик -1% (минус бир) фоиз миқдоридан ошмаган ҳолда тақдим қилинади.

АЖ Ziraat Bank Uzbekistan актив мижозлар мезонлари

Асосий гуруҳ

Маҳсулот/канал

Мезон

Муддатсиз

Муддатсиз омонат

Сўнгги 3 ойлик ўртача қолдиқ  100.000 сўм ва ундан ортиқ

Муддатли

Муддатли омонат

Сўнгги 3 ойлик ўртача қолдиқ  10.000.000 сўм ва ундан ортиқ

Кредит

Истеъмолчи кредити

≥ 1.000.000 сўм

Уй-жой кредити

≥ 5.000.000 сўм

Транспорт кредити

≥ 5.000.000 сўм

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ziraat Bank Uzbekistan
Лицензия рақами: 1, 13.05.1993
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 15/АБВ
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 78-150-43-31
СТИР: 201178469
Сайт: www.ziraatbank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар