Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 1149
  • Янгиланган сана: 17 Jun 2025, 16:49

Янги уй-жой учун ипотека

  • 1150
  • Янгиланган сана: 17 Jun 2025, 16:49
  • 17.5-18%
    Фоиз ставкаси
  • 0
    Энг кам миқдори
  • 20 йил
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15%
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 117,647%
Фоиз ставкалари

Бошланғичбадал хонадон қийматининг 50%дан кам тўланганда

18,0 %

Бошланғич бадал хонадон қийматининг 50%и ва ундан кўп тўланганда    

17,5 %

Ҳужжатлар

1. Фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-карта;

2. Расмий манбалардан мустақил равишда маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда, иш берувчи томонидан тасдиқланган ва/ёки расмий сайт (мй.гов.уз, Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали олинган охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда-ишлаган давр учун, бироқ охирги 6 ойдан кам бўлмаган муддатга) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотнома, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотнома;

3. Бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси (агар бошланғич бадал маблағлари аввал пудрат ташкилотига ўтказиб берилган бўлса, маблағ ўтказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат);

4. Сотиб олинаётган хонадонга сотувчи (пудратчи)нинг эгалик ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжати, яъни Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома ва Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат Реестридан кўчирма нусхаси;

5. Пудрат ташкилоти билан тузилган хонадон сотиб олиш тўғрисида шартнома нусхаси;

6. Субсидия хабарномаси (ипотека кредити бўйича субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчилар учун);

7. Меҳнат мигранти «лабор-мигратион» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (лабор-мигратион электрон дастуридан фойдаланиш имкони бўлмаган ҳолларда);

8. Меҳнат мигранти томонидан охирги 6 ой давомида унинг оила аъзолари, яқин қариндошлари номига юборилган пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумотнома (электрон дастурдан ёки тегишли интернет сайтидан маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда).

9. Давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома (зарур ҳолларда)


Талаблар
мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган бўлиши ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши;
ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш имкониятига эга бўлиши;
бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;
кредит ташклилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
давлат дастурлари бўйича ипотека кредитлари олмаган бўлиши
Қўшимча шартлар

- камида охирги 6 ой давомидаги узлуксиз равишда (таътил ва меҳнатга лаёқатсизлик давридаги, иш ҳақи иш берувчи томонидан кечиктириб тўлангандаги ва шунга ўхшаш бошқа асосли сабабларга кўра узилишлар бундан мустасно) ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар;

- ёшга доир пенсия тўловлари;

- фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари (камида охирги 6 ой);

- фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар (камида охирги 6 ой);

- Давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган (муҳр ёки QR-код орқали) жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация (охирги ҳисобот санасига, йиллик);

- камида охирги 6 ойлик банк карталари орқали амалга оширилган харажатлари;

- пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумотнома (меҳнат мигрантлари учун).


Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Бизнесни ривожлантириш банки
Лицензия рақами: 77, 30.04.2009
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18А-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 78-150-10-01
СТИР: 206916313
Сайт: www.brb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар