Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 92
  • Янгиланган сана: 25 Mar 2025, 16:08

Бирламчи бозордан хонадон сотиб олиш учун ипотека кредитига онлайн буюртма

  • 91
  • Янгиланган сана: 25 Mar 2025, 16:08
  • 17,5% дан бошла...
    Фоиз ставкаси
  • 0
    Энг кам миқдори
  • 20 йил
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15 фоиздан бошлаб
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: -
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 100%
Фоиз ставкалари

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 4% банд миқдорида
(Бошланғич бадал хонадон қийматининг 50% ва ундан кўп тўланганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси +3,5% банд миқдорида).

Ҳужжатлар
  • Фуқаролик паспорти ёки идентификация ИД-картаси;

  • Бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси;

  • Сотиб олинаётган хонадонга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар (Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат Реестридан кўчирма);

  • Хонадон сотиб олиш тўғрисида пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси;

  • Субсидия хабарномаси (ипотека кредити бўйича субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчилар учун).

Керакли ҳужжатлар (Банк мобил иловаси орқали ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги ижобий қарор қабул қилингандан сўнг банкка тақдим қилинади).

Талаблар
  • Мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган (60 ёш ҳам киради) бўлиши;

  • Охирги 6 ой давомида (узлуксиз) доимий даромадга эга бўлиши;

  • Белгиланган меъёрларга мувофиқ бошланғич бадал маблағларини шакллантириш имкониятига эга бўлиши;

  • Ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан олинган жорий кредит/микроқарзлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.

Қўшимча шартлар

-“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури” доирасида ажратиладиган ипотека кредитларидан биринчи маротаба фойдаланаётган бўлиши.

-Ипотека кредити ҳисобига сотиб олинаётган хонадон қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома асосида мулк ҳуқуқи юзага келган уй-жойда жойлашган бўлиши.

-Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи пудрат ташкилоти номига расмийлаштирилган бўлиши.

-Уй-жой қабул қилиб олинганига 3 йилдан кўп бўлмагани, 4 ва ундан юқори қаватли бўлиши.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Бизнесни ривожлантириш банки
Лицензия рақами: 77, 30.04.2009
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18А-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 78-150-10-01
СТИР: 206916313
Сайт: www.brb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар