Ариза;
Қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг паспорти ёки ID-картаси;
Кредит мақсадига мувофиқ сотиб олинаётган уй-жойга/хонадонга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ёхуд қонунчиликда белгиланган тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасига (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, мулк ҳуқуқи) бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ёки қайта таъмирланадиган (реконструкция қилинадиган) якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
Қарз олувчи ҳамда сотувчи томонидан имзоланган кўп қаватли уйдаги хонадоннинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома;
Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш учун зарур ҳолларда талаб этиладиган бошқа тегишли ҳужжатлар.
Уй-жойни таъмирлаш учун қўшимча талаб этиладиган ҳужжатлар:
Харажатлар сметаси (смета ҳужжатлари);
Экологик хулоса (ЭКО хулоса).
«Файзли маскан» ипотека кредити бўйича асосий талаблар:
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.