пудрат ташкилоти билан тузилган уй-жой сотиб олиш бўйича шартнома;
қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда-ишланган давр учун) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари.
Қарз олувчи кредит олиш жараёнида қуйидаги ҳаражатларни амалга оширади:
нотариал тартибдаги олди-сотди ҳаражатлар;
квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва суғурта қилиш бўйича ҳаражатлар.
Талаблар
ипотека кредити кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
қарз юки кўрсаткичи, яъни қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаган шахс;
ипотека кредити ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган шахс;
Қўшимча шартлар
Кредит микдори Тошкент шахри учун – 800 млн сўмгача
Коракалпогистон Республикаси ва вилоятлар учун – 500 млн сўмгача
Сотиб олинаётган ёки таъмирланаётган уй-жойга Бош банкнинг Экологик экспертиза ва мониторинг секторининг ижтимоий-екологик хулосаси, «Ҳамкорбанк» АТБда "УЗМРЦ билан ҳамкорлик доирасида ипотека кредитлари ажратишда экологик ва ижтимоий бошқарув тизими Низоми»да белгиланган тартибда олиниши шарт.
Аёл мижозлар филиал кредит портфелини (КРИУ бўйича ажратилган ипотека кредитлар портфели) 35% дан кам бўлмаслиги шарт.
Ипотека кредитлари фақат жорий таъмирлаш (ремонт) қилиш учун ажратилади, қайта қуриш (реконструкция) назарда тутилмаган.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.