Банк ўз маблағлари ҳисобидан — 19%
Облигациялар эмиссияси ҳисобидан — 20%
(Имтиёзли даврсиз. Тўлов усули: банк маблағи бўйича — аннуитет; облигация бўйича — аннуитет ёки дифференциал.)
Ҳужжатлар
- қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг паспортини асл нусхаси (филиал ходими томонидан паспортдан нусха олинади);
- таъмирланадиган уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат Реестридан кўчирма нусхаси;
- “Яшил” лойиҳа мақомини тасдиқловчи сертификат;
- баҳоловчи ташкилотнинг уй-жой қийматини баҳолаш ҳисоботи;
- қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда–ишланган давр учун, бироқ 6 ойдан кам бўлмаган муддатда) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари.
Талаблар
Қарз олувчи — 18 ёшга тўлган ва 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (жисмоний шахс).
Мунтазам (доимий) расмий даромад манбасига эга бўлиш (иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ҳисобга олинади).
Кредитланадиган турар-жой — кадастр ҳужжати мавжуд якка тартибда қурилган уй-жой (ҳовли) ёки кўп қаватли уйдаги хонадон.
Ойлик соф даромад чегараси: банк маблағи ҳисобидан берилганда 21 миллион сўмдан ошмаслиги лозим (даромад етмаса, биргаликда қарз олувчи даромади билан жамланади); облигация эмиссияси ҳисобидан берилганда — чегара белгиланмаган.
Иккинчи ипотека кредити: банк маблағи ҳисобидан — рухсат этилмайди; облигация эмиссияси ҳисобидан — мумкин.
Қўшимча шартлар
Кредит мақсади: Кредит олувчининг асосий яшаб турган турар-жойини таъмирлаш учун. (Таркибий ўзгартиришлар (қайта қуриш) ва уй-жой қуриш киритилмайди.)
- Ажратиладиган кредит суммасининг 50 фоизига таъмирлаш ишлари амалга оширилади, қолган 50 фоиз қисми бўйича green.uzmrc.uz веб-сайтидан тасдиқланган баҳолаш қўлланилади; бунда смета ва смета экспертиза хулосаси талаб этилмайди.
- "Яшил" лойиҳа мақоми green.uzmrc.uz орқали тасдиқланган баҳолаш асосида белгиланади.
- Кредит миқдорининг турар-жой қийматига нисбати: LTV ≤ 75% (турар-жой қиймати сифатида баҳоланган ёки олди-сотди шартномасидаги қийматнинг кичиги қабул қилинади).
- Суғурта: таъмирланадиган уй-жой баҳосидан кам бўлмаган суммага суғурта қилинади.
- Кредит ажратиш тартиби: пудрат шартномасига асосан пудратчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобрақамига ёки қарз олувчининг банк картасига ўтказилади.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.