Расмий даромадга эга шахслар учун (бошланғич бадал 25%) — 24.99%
Расмий ёки норасмий даромадга эга шахслар учун (бошланғич бадал 40%) — 23.99%.
Имтиёзли давр: 1 йил.
Ҳужжатлар
-қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг паспортини асл нусхаси (филиал ходими томонидан паспортдан нусха олинади);
-қарз олувчи билан сотувчи ўртасида тузилган уй-жойни дастлабки олди-сотди шартномаси;
-бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси;
-сотувчининг уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқининг юзага келиши учун асос бўладиган ҳужжат нусхаси;
-сотиб олинадиган уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
-қурилиш тугалланганлиги тўғрисидаги фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси;
-баҳоловчи ташкилотнинг уй-жой қийматини баҳолаш ҳисоботи;
-қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) даромадлари ёки харажатлари тўғрисида маълумотномалари (зарур ҳолларда). Бундан ташқари, зарурат туғилганда қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ва тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхалари ҳам талаб қилиниши мумкин.
Талаблар
Қарз олувчи — 18 ёшга тўлган ва 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (жисмоний шахс).
Доимий даромадга эга ва ўзини-ўзи банд қилган (шу жумладан расмий даромадга эга бўлмаган) фуқаролар.
Бошланғич бадал: расмий даромадга эга шахслар учун мулк қийматининг 25%; расмий ёки норасмий даромадга эга шахслар учун 40%.
Бошланғич бадал 40% ва ундан юқори бўлганда, расмий ёки норасмий даромадга эга қарз олувчидан амалдаги тартибда келтирилган даромад турларидан бирини қўшиш талаб этилади ҳамда мижознинг қарз юки ҳисобга олинади.
Қўшимча шартлар
Кредит мақсади: Бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардан квартира ҳамда якка тартибдаги уй-жой сотиб олиш учун.
Гаров таъминоти: кредит ҳисобига сотиб олинаётган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйлардаги квартиралар.
Молиялаштириш манбаси: банкнинг ўз маблағи.
Бирламчи уй-жой бозоридаги кўп квартирали уйлардан квартираларни сотиб олиш учун ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаб этилмайди (қолган ҳолатлар бундан мустасно).
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.