Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 12
  • Янгиланган сана: 20 Jul 2026, 10:17

"Ёшлар бизнеси" Микроқарзи

  • 13
  • Янгиланган сана: 20 Jul 2026, 10:17
  • 18%
    Фоиз ставкаси
  • 1 000 000 сўм
    Энг кам миқдори
  • 7 йилдан ошмага...
    Муддати
  • Бошланғич бадал: мавжуд эмас
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Асосий қарз бўйича - 1 йилгача, Фоиз тўловлари бўйича - 3 ойгача.
  • Ажратиш шакли: банк картасига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Таъминот суммаси: -
  • Таъминот тури: учинчи шахсларнинг кафиллиги / суғурта полиси
  • Расмийлаштириш усули: банк офиси
Фоиз ставкалари

“Ёшлар бизнеси” микрокарзи

Кредит мақсади

- Замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш учун;

- Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган шахсларнинг фаолият йўналишидан келиб чиқиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида зарурий товар ва бошқа нарсалар сотиб олиш учун;

- Касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун;

- новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларини йўлга қўйиш учун.

Кредит муддати ва имтиёзли даври

7 йилдан ошмаган муддатга.

Имтиёзли давр: Асосий қарз бўйича - 1 йилгача, Фоиз тўловлари бўйича – 3 ойгача.

Кредит фоизи

Марказий банк асосий ставкаси + 4% (18%)

Кредит миқдори ва ажратиш шакли

100 млн сўмдан ошмаган миқдорда.

АТ "Aloqabank"да очишган банк карталарга пул ўтказиш йўли билан.


Ҳужжатлар
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

Мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли (фуқаролик паспорти ёки шахснинг идентификация ИД-картаси). Бунда, банк ходими томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслидан нусха олинади.

Мижознинг ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномаси.
Талаблар
  • 18 ёшга тўлган ва 31 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган Ўзини-ўзи банд қилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахсларга
Қўшимча шартлар

Таъминот

Учинчи шахс кафиллиги ёки кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта полиси (бунда, суғурта мукофоти тўлови қарз олувчи томонидан тўланади).

Кимларга ажратилади

18 ёшга тўлган ва 31 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган Ўзини-ўзи банд қилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахсларга

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Алоқабанк
Лицензия рақами: 48, 22.03.1995
Манзил: -
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-65-65
СТИР: 200829053
Сайт: www.aloqabank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар