|
"Бизнесга биринчи қадам - Ёшлар учун" микроқарзи |
|
|
Кредит мақсади |
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган шахсларнинг фаолият йўналишидан келиб чиқиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида зарурий товарлар ва бошқа нарсалар сотиб олиш учун ажратилади. |
|
Кредит муддати ва имтиёзли даври |
7 йилдан ошмаган муддатга. Имтиёзли давр: Асосий қарз бўйича - 2 йилгача, Фоиз тўловлари бўйича - 3 ойгача. |
|
Кредит фоизи |
Марказий банк асосий ставкаси + 4% (18%) |
|
Кредит миқдори ва ажратиш шакли |
100 млн сўмдан ошмаган миқдорда. АТ "Алоқабанк"да очилган банк карталарига пул ўтказиш йўли билан. |
|
Таъминот |
Учинчи шахс кафиллиги (Доимий даромад манбаига эга бўлган шахс бўлиши лозим) ёки Кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта полиси (Суғурта полиси тўлови мижоз томонидан тўланади) |
|
Кимларга ажратилади |
18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган Ўзини-ўзи банд қилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахсларга |
1. Паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат.
2. Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар;
3. Давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома
4. Ижтимоий солиқ тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома;
5. Таъминотга доир ҳужжатлар. Агар таъминотга мол-мулк гарови тақдим этилган тақдирда мустақил баҳоловчи ташкилот ҳисоботи.
- мурожаат қилган кунида 18 ёшдан ошган бўлиши;
- ажратиладиган микроқарз таъминоти бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ тўлаш учун етарли бўлган даромад манбаига эга бўлиши.
1. Мазкур маҳсулот орқали микроқарз ажратиш бўйича ариза қабул қилингандан сўнг, жойига чиққан ҳолатда маҳала банкири ёки агенти томонидан қарз олувчининг томорқаси мавжудлигини ўрганилади ва дастлабки мониторинг далолатномасини расмийлаштирилади.
2. Ушбу маҳсулот банк ходимларга ажратилмайди.
3. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган қарз олувчилар учун расмий даромад манбаи талаб этилмайди. Бунда, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс томонидан тасдиқланган ўртача бир ойлик даромади миқдоридан келиб чиқиб қарз юки ҳисобланади.
4. Бизнесни ривожлантириш банки тизимида ушбу маҳсулотдан фойдаланган ўзини ўзи банд қилган фуқароларга мазкур микроқарз бўйича жорий қарздорлик тўлиқ сўндирилгандан сўнг қайта фойдаланишга рухсат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк асосий ставкасида + 6 %
| Муддати | Йиллик қоиз ставкаси |
| 12 ой | 22% |
|
24 ой |
23% |
| 36 ой | 24% |
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.