Ҳужжатлар
Кредит олиш учун Банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ИД-карта, яшаш гувоҳномаси ва ҳ. к. );
- Автотранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси;
- Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (кредит ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ажратилганда);
- Мижоз турмуш ўртоғининг кредит ҳисобига сотиб олинадиган автотранспорт воситасини гаровга тақдим этилишига розилик аризаси.
Турмуш ўртоғи мавжуд бўлмаган ҳолларда, мижоз томонидан кредит ажратиш
учун ариза берилган кунга никоҳи мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат.
Талаблар
Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахснинг ёши - 18 ёшдан.
Кредит бериш тартиби - Мижоз томонидан тўланган пул маблағлари ва
автокредит маблағлари "ROODELL" МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Қўшимча шартлар
Автокредит «ROODELL I» - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва ички бозорда расмий дилерлар тармоғи орқали реализасия қилинадиган КИА ва CHERY ва бошқа автомобилларини харид қилиш учун истеъмол кредити.
Кредит қарз олувчи томонидан автомобил қийматининг камида 25% миқдорида бошланғич бадал тўланиши шарти билан автомобил қийматининг энг кўпи билан 75% миқдорида берилади.
Кредит таъминоти:
- Сотиб олинаётган автотранспорт воситаси кредит миқдорининг 133.3 фоиздан кам бўлмаган қийматда гаровга қабул қилинади.
- Таъминот бўйича гаров шартномасини нотариал ёки банк томонидан мустақил равишда расмийлаштирилгунга қадар қўшимча таъминот талаб қилинмайди.
- Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчи қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим;
- Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим;
- МИБ жорий қарздорлиги бўлмаслиги;
- Кредит бюроларидан олинган сўнгги 3 йил муддатдаги кредит тарихи ижобий бўлиши лозим. Бунда: 30+ 10 тагача йўл қўйилади;
60 + 5 тагача йўл қўйилади. Доимий расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахсларга 90+ 1 тагача йўл қўйилади.
- 0 фоиз устама билан ажратилган автокредитлар доирасида муддати ўтган
асосий қарз бўйича оширилган фоиз ставкаси МБнинг асосий ставкаси 3
баробари миқдорида белгиланади.