Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 174
  • Янгиланган сана: 27 Dec 2024, 17:31

Автокредит «UzAuto - Cobalt»

  • 175
  • Янгиланган сана: 27 Dec 2024, 17:31
  • 30%
    Фоиз ставкаси
  • 150 000 000
    Энг кам миқдори
  • 60 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15 % дан бошлаб
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой муддатгача
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда
Фоиз ставкалари
Кредит муддати ва фоиз ставкалари: 

Мижоз томонидан тўланадиган маблағ миқдори
( Автотранспорт воситасини йетказиб бериш шартномасида белгиланган нархга нисбатан) 
Кредит муддати Имтиёзли давр Фоиз ставкаси 
15 % дан бошлаб
6ой
муддатгача
6ой
муддатгача
Йиллик 30,00 %
Ҳужжатлар
 Кредит олиш учун Банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
1.  Чахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт,  ИД-карта,  яшаш учун гувоҳнома ва ҳ. к. )
2.  Автотранспорт воситаси йетказиб бериш шартномаси
3.  Кредит қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар
4.  Мижознинг турмуш ўртоғи мавжуд ҳолларда турмуш ўртогининг кредит ҳисобига сотиб олинадиган автотранспорт воситасининг гаровга тақдим этилишига розилик аризаси,  турмуш ўртоғи мавжуд бўлмаган ҳолларда мижоз томонидан кредит ажратиш учун ариза берилган кунга никоҳ мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат
 

Даромадлар тўғрисидаги маълумотлар охирги иш жойида камида 6 (олти) ой давомида узлуксиз бўлиши лозим.  Агар Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда,  ўртача ойлик даромадларини ва бошқа даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар Қарз олувчидан талаб қилиниши мумкин. 
Талаблар
 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга мазкур кредит ажратилмайди.
Кредит маблағлари “УзАуто Моторс” АЖнинг ҳисоб рақамига кредит маблағларини траншларга бўлиб ўтқазиш йўли орқали ажратилади.

Кредит ва ҳисобланган фоизларни тўлаш кредит шартномасида белгиланган тартибда ва шартларда дифференсиал тўлов усулида амалга оширилади.

Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчининг алоҳида соф даромади БҲМнинг 6 баробаридан кам бўлмаслиги лозим.  

Қарз олувчи ва Биргаликда қарз олучининг жами ўртача соф даромадининг 60% кредит бўйича энг юқори ойлик тўлов ҳамда мавжуд кредитлар/қарзлар бўйича ўртача ойлик тўлов миқдорини қоплаш учун йетарли бўлиши лозим.  Ушбу кўрсаткич 2025-йил 1-январдан бошлаб - 50 фоиз этиб белгиланади.

Банк томонидан кредит бўйича таъминот сифатида қуйидагилар қабул қилинади:

· Асосий таъминот – сотиб олинадиган автотранспорт воситаси.
· Ушбу сотиб олинадиган автотранспорт воситаси таъминот сифатида автотранспорт қийматининг 70% дан кўп бўлмаган қийматда қабул қилинади
· Кредит бўйича мажбуриятларни вақтинча таъминлаш (асосий таъминот гаров шартномасини нотариал ёки банк томонидан мустақил равишда расмийлаштирилгунига қадар) – суғурта ташкилотининг кредит ва фоизлар қайтмаслик хавфини суғурта қилиш полиси
· Қўшимча таъминот - суғурта ташкилотининг кредит ва фоизлар қайтмаслик хавфини суғурта қилиш полиси (кредит таъминоти қийматининг йетмаган қисмига). 
Қўшимча шартлар
 Автокредит «УзАуто - Cобалт» - УзАуто Моторс АЖ томонидан янги ишлаб чиқарилган “Cобалт” моделидаги йенгил автотранспорт воситасини сотиб олиш ҳамда автокредит расмийлаштириш учун зарур бўлган суғурта бадалларини тўлаш мақсадида ажратилади.
Кредит автотранспорт воситасини йетказиб бериш шартномасида белгиланган доимий расмий даромадга эга бўлган,  кредит олиш учун ариза топшириш вақтида 25 ёшга тўлган ижобий кредит тарихига эга шунингдек охирги иш жойида камида 6 (олти) ой давомида узлуксиз фаолият юритаётган жисмоний шахсларга ажратилади.

Кредит ҳисобига сотиб олинаётган автотранспорт воситаси нархининг 85 фоизи миқдоригача берилади.  Бунда кредит маблағлари траншларга бўлиб 1-траншда автотранспорт нархининг 50 фоизигача,  2-траншда 35 фоизигача бўлган қисми мижознинг аризасига асосан ажратилиши мумкин.

Чунингдек,  автотранспорт нархининг 15 фоиз ва ундан юқори бўлган миқдори мижоз томонидан 6 ой давомида ёки автотранспорт воситаси йетказиб берилгунга қадар банкда унинг номига очилган ҳисоб-рақамда ойма-ой жамғариб бориш ёки бир йўла автотранспорт воситасини йетказиб берувчининг ҳисоб-рақамига тўланиши мумкин.

Қарз олувчиларга ушбу автокредит қуйидаги шартларда ажратилади. 
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
ASIA ALLIANCE BANK
Лицензия рақами: 79, 25.12.2021
Манзил: 100047, Тошкент ш., Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2а уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-231-60-76
СТИР: 207018693
E-MAIL: info@aab.uz
Сайт: www.aab.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар