Ҳужжатлар
Кредит олиш учун Қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (Паспорт/ИД карта/ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси);
Автомобиль олди-сотди шартномаси;
Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида маълумотнома (давлат солиқ қўмитаси орқали) **;
Ташқи хизматлар маълумотлари бўйича Қарз олувчининг даромади тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, даромадлар тўғрисидаги маълумотномани ва/ёки сўнгги камида 6 (олти) ой давомида банк ҳисобварағи бўйича пул маблағларининг қолдиқлари ва ҳаракати тўғрисидаги кўчирмани тақдим этиш зарур;
Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадини аниқлашда Банк Қарз олувчи томонидан тақдим этилган маълумотлардан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ўз ахборот тизимлари, кредит бюролари ва бошқа расмий манбалар маълумотларидан, шу жумладан Қарз олувчининг розилиги талаб қилинганда, фойдаланади.
Зарур ҳолларда, Банк Қарз олувчидан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Гаров шартномасини расмийлаштириш учун Қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
Гаровга қўйиладиган мол-мулк бўйича ҳужжатлар, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (автомобиль рўйхатдан ўтказилгандан кейин) ва автотранспорт воситаси ҳамда зарур ҳолларда бошқа ҳужжатлар;
Никоҳда бўлган Гаровга қўювчи учун:
никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома; турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
эр (хотин) нинг қонун ҳужжатларида ва Банкнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган шаклда кредит бўйича мажбуриятларни таъминлаш учун гаров предметини ўтказишга розилиги;
Банк Гаровга қўювчидан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Талаблар
Таъминот миқдорига қўйилган талаб
Кредит суммасининг камида 125 фоизи
Банкка алоқадор шахслар учун кредит суммасининг камида 130 фоизи
Кредит ва гаров таъминоти нисбатига қўйиладиган талаб
75% дан кўп эмас
Кредит тарихига талаблар
Ижобий кредит тарихи, кредит тарихи мавжуд эмаслигига йўл қўйилади;
Кредит бюросининг ҳисоботлари ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар/манбаларга кўра, кредит аризасини кўриб чиқиш санасида илгари олинган кредитлар бўйича тўланмаган муддати ўтган қарзларнинг мавжуд эмаслиги
Қарз олувчига талаб
Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси базаси бўйича қарздорлиги бўлмаган;
Банк/банклар ёки бошқа ташкилотларнинг "қора" рўйхатда йўқлиги
Қарз олувчининг иш берувчиси Банкнинг юридик шахслари қора рўйхатида мавжуд эмаслиги
Қўшимча шартлар
Қарз олувчининг кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлари
Гаров нарсасини суғурта қилиш харажатлари Қарз олувчи томонидан суғурта шартномасида назарда тутилган тартибда тўланади. Кредитни тўламаслик хавфини суғурта қилиш полиси бўйича харажатлар, агар танланган дастур шартларига кўра улар Қарз олувчига юклатилган бўлса, шунингдек бошқа мажбурий харажатлар кредит шартномаси тузилгунга қадар Қарз олувчига ошкор қилинади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблашда ҳисобга олинади.