Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 6
  • Янгиланган сана: 2 Oct 2026, 12:26

Ипотека HORIZON

  • 7
  • Янгиланган сана: 2 Oct 2026, 12:26
  • 0% дан
    Фоиз ставкаси
  • 50 000 000 млн ...
    Энг кам миқдори
  • 60 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20% дан
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: Имтиёзли даврсиз
  • Ажратиш шакли: Банк картасига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
  • Сўндириш усули: Дифференциал
  • Таъминот тури: -
Фоиз ставкалари
-
Ҳужжатлар

Қарз олувчи томонидан кредит олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (Паспорт/ID-карта)

  • Қурилишда улушли иштирок этиш шартномаси / кўчмас мулк объектини олди-сотди шартномаси

  • Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги маълумотнома (Давлат солиқ қўмитаси орқали)**

  • Ташқи хизматлар маълумотларига кўра Қарз олувчининг даромадлари тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда — даромадлар тўғрисидаги маълумотнома ҳамда охирги камида 6 (олти) ой учун талаб қилиб олингунча бўлган ҳисобварақлардаги маблағлар қолдиғи ва ҳаракати тўғрисидаги кўчирма тақдим этилиши лозим.

  • Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадини аниқлашда Банк Қарз олувчи томонидан тақдим этилган маълумотлардан, шунингдек, ўзининг ахборот тизимлари, кредит бюролари ва бошқа расмий манбалардаги маълумотлардан фойдаланади.

  • Зарурият туғилганда, Банк Қарз олувчидан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Гаров шартномасини расмийлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

  • Кўчмас мулк эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (Паспорт/ID-карта)

  • Гаров предметига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ва зарурат туғилганда бошқа ҳужжатлар

  • Никоҳда бўлган Гарoвга қўювчидан: Гарoвга қўювчининг никоҳ тўғрисидаги гувоҳномаси, Гарoвга қўювчининг турмуш ўртоғи паспорти/ID-картаси

  • Гарoвга қўювчининг турмуш ўртоғидан гаров предметини кредит бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш учун тақдим этишга розилиги тўғрисидаги ариза

  • Банк Гарoвга қўювчидан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Талаблар

Гаров миқдорига қўйиладиган талаблар

  • Кредит суммасининг камида 125 фоизи

  • Банк билан боғлиқ шахслар учун кредит суммасининг камида 130 фоизи

Қарз олувчининг ўз маблағи билан иштирок этиш миқдорига қўйиладиган талаблар

  • Дастлабки бадал миқдори мазкур Кредит маҳсулоти паспортининг 1-иловасига мувофиқ, сотиб олинаётган кўчмас мулк объектининг шартнома қийматининг камида 30 фоизини ташкил этиши лозим.

Кредит ва гаров таъминоти нисбатига қўйиладиган талаб

  • 80 фоиздан ошмаслиги керак.

Кредит тарихига қўйиладиган талаблар

  • Ижобий кредит тарихига эга бўлиши, кредит тарихи мавжуд бўлмаслигига ҳам йўл қўйилади.

  • Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасида қарздорлиги бўлмаслиги.

  • Кредит бериш вақтида аввал олинган кредитлар бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги. Бу ҳолат кредит бюроси ҳисоботлари ҳамда бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар/манбалар асосида аниқланади.

Қарз олувчига қўйиладиган талаблар

  • Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасида қарздорлиги бўлмаслиги.

  • Банк/банклар ёки бошқа ташкилотларнинг «қора рўйхати»да мавжуд бўлмаслиги.

  • Қарз олувчининг иш берувчиси Банкнинг «юридик шахсларнинг қора рўйхати»да мавжуд бўлмаслиги.

Биргаликда қарз олувчига қўйиладиган талаблар

  • Доимий даромадга эга бўлган, шу жумладан яқин қариндошлардан иборат, кўпи билан уч нафар шахсга рухсат этилади.

  • Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасида қарздорлиги бўлмаслиги.

  • Банкнинг «қора рўйхати»да мавжуд бўлмаслиги.

  • Биргаликда қарз олувчининг иш берувчиси Банкнинг «юридик шахсларнинг қора рўйхати»да мавжуд бўлмаслиги.

  • Банк биргаликда қарз олувчининг тўлов қобилиятини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Қўшимча шартлар
-
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
APEX BANK
Лицензия рақами: 90, 24.04.2025
Манзил: 100105, Тошкент Ш., Миробод тумани, Cодик Азимова кўчаси, 77
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 1881
СТИР: 310329897
Сайт: www.apexbank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар