Нақд пулсиз шаклда товарлар ва хизматларни - сотиб олиш учун
Ҳужжатлар
Паспорт
Товарни сотиш тўғрисидаги шартнома ва товарларнинг келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат
Гаровни бахолаш хисоботи
Даромадлар тўғрисидаги маълумотнома
Талаблар
Мувофиқлик сертификатини олинг. Шартнома имзоланиб, мухр босилганига ишонч хосил қилинг. Сотувчининг банк реквизитлари тўғри йозилганига ишонч хосил қилинг.
Агар Сиз банк махсулотидан фойдаланмаган бўлсангиз, шартномани ва паспортингизни олиб банкга келинг. Шунингдек, гаровни бахолаш хисоботи хам тақдим этилади.
Қўшимча шартлар
Кредит мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва узоқ муддатли фойдаланиш учун мўлжалланган товарларни харид қилиш учун тақдим этилади. Мебел, металлочерепица, дарвоза, панжаралар, маиший техника ва бошқа товарлар ана шундай товарлар сирасига киради. Энг асосий қоида - ушбу товарлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлиши керак ва бунда фақат юридик шахс сотувчи сифатида иштирок эта олади. Кредит мол-мулкни гаровга қўйиш орқалигина тақдим этилади. Бундай мол-мулк сифатида автотранспорт воситаси (ишлаб чиқариш санаси 2017 йилдан олдин бўлмаслиги керак), нотурар-жой хисобланган кўчмас мулк олиниши мумкин.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.