Кредитнинг йиллик фоизи Марказий банкнинг амалдаги ставкаси миқдорига тенг. Aгар шартномада кўзда тутилган муддат мобайнида ставка туширилса, кредит фоизи ҳам унга мос равишда пасайтирилади. Aксинча, ставка миқдори ошса, кредит йиллик фоизи ўзгаришсиз қолдирилади.
Эслатма: Aйни пайтда асосий ставка 14%. Хотин-қизлар учун 0%.
Ҳужжатлар
а) таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза (2-илова келтирилган шаклда);
б) талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган тўлов-ҳисоб варақаси. Шартномада талаба ўқишни тамомлашининг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
в) кредитнинг қайтарилиш таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар;
Талаблар
Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини, жумладан фуқаролик паспортини ёки шахснинг идентификация ID-картасини шахсан банк ходимига кўрсатади. Банк қарз олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олади. Мижозни тегишли тартибда идентификация қилади.
Қўшимча шартлар
Ушбу кредит тури фақатгина кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун амал қилади.
Кредит талаба ўқишни расман тамомлагандан кейин олтинчи ойдан бошлаб, 7 йил давомида қайтарилади.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.