Фуқаролик паспорти ёки ID-карта.
Охирги 12 ой мобайнидаги даромадни тасдиқловчи ҳужжатлар (камида 6 ой давомида тасдиқланган).
Уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар (давлат рўйхатидан ўтказилган гувоҳнома ёки кўчирма).
Пудрат ташкилоти билан шартнома (агар қурилиш пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилса).
Кредит таъминотига оид ҳужжатлар.
Гаров қийматини баҳолаш бўйича мустақил ташкилот ҳисоботи.
Қурилиш материаллари ва ишлари сметаси.
Ёш чегараси: Мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган бўлиши.
Даромад манбалари: Ипотека кредитини тўлашга етарли, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган даромад манбаига эга бўлиши (шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги, тадбиркорлик даромади ва бошқалар).
Кредит тарихининг тозалиги: Жорий кредит/микроқарзлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги.
Олдинги ипотекалардан фойдаланмаслик: Илгари бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланмаган бўлиши.
Уй-жой ҳуқуқи: Реконструкция қилинадиган ёки қуриладиган уй-жой ёки ер участкаси қарз олувчига ёки у билан яшовчи қариндошларига тегишли бўлиши.
Ижтимоий дастурга киритилганлик: "Маҳалла еттилиги" тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган бўлиши.
Банк ва қарз олувчи ўртасида шартнома имзолангач, «subsidyplatform.mf.uz» орқали дастлабки бадал ва фоиз тўловларини қоплаш учун субсидия маблағлари сўралади.
Кейинги тўловлар бажарилган ишлар бўйича хулоса тузилгандан сўнг босқичма-босқич ажратилади.
Фоиз субсидия: Кредитнинг биринчи 5 йили давомида 12% дан ошган қисмига субсидия тўланади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: Рўйхатдан ўтганлиги ва ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Агар НПЛ улуши 3% дан ошса, маҳсулот вақтинча тўхтатилади ва янги аризалар қабул қилинмайди (олдинги аризалар бундан мустасно).
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.