Бошланғич тўлов 25 % тўланганда йиллик фоиз ставкаси 21,5 % ни, 40% қилинганда эса фоиз ставкаси эса 21 % ни ташкил этади.
|
Миқдори |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 550,0 млн сўмгача Тошкент шаҳри ҳамда Янги Тошкент ҳудуди учун – 1 млрд сўмгача (Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан лимит суммма оширилса, кредит лимити автоматик тарзда ўзгаради) |
Паспорт (ID картаси), олди-сотди шартнома, таъминот ҳужжатлари, кадастр ҳужжатлари, мустақил баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи.
Қарз олувчилар/биргаликда қарз олувчилар (жисмоний шахслар) мувофиқлик мезонлари:
- Мурожаат қилган кунида 18 (ўн саккиз) ёшга тўлган ва 60 (олтмиш) ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва резидентлари
- Доимий иш жойига (доимий даромадга) эга, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.