Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 4
  • Янгиланган сана: 20 Oct 2026, 10:52

APEX – MAKANI ипотекаси

  • 5
  • Янгиланган сана: 20 Oct 2026, 10:52
  • 0% дан
    Фоиз ставкаси
  • 50 000 000 млн ...
    Энг кам миқдори
  • 60 ойгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 30% дан
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: -
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
  • Сўндириш усули: Аннуитет
  • Таъминот тури: суғурта полиси
Фоиз ставкалари
Sotuvchi (quruvchi) bilan hamkorlik dasturi shartlariga muvofiq belgilanadigan yillik 0% stavka, ushbu kredit mahsuloti pasportiga ilovaga asosan.
Ҳужжатлар

Кредит олиш учун қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/ID-карта);

  • Қурилишда улушли иштирок этиш шартномаси / кўчмас мулк олди-сотди шартномаси;

  • Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги маълумотнома (Давлат солиқ қўмитаси орқали)**;

  • Ташқи сервислар маълумотларида қарз олувчининг даромади тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, даромадлар тўғрисидаги маълумотнома ҳамда талаб қилиб олингунча ҳисобварақлар бўйича охирги камида 6 (олти) ой учун маблағлар қолдиғи ва ҳаракати тўғрисидаги кўчирма тақдим этилиши лозим;

  • Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадини аниқлашда Банк қарз олувчи томонидан тақдим этилган маълумотлардан, шунингдек, ўз ахборот тизимлари, кредит бюролари ва бошқа расмий манбалардаги маълумотлардан фойдаланади. Зарурият туғилганда, Банк қарз олувчидан қўшимча ҳужжатларни сўраш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Гаров шартномасини расмийлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

  • Кўчмас мулк эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт/ID-карта);

  • Гаров предметига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан, мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ва заруратга кўра бошқа ҳужжатлар;

  • Никоҳда бўлган гаровга қўювчи учун: гаровга қўювчининг никоҳ тўғрисидаги гувоҳномаси; гаровга қўювчининг турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт/ID-карта);

  • Гаровга қўювчининг турмуш ўртоғи томонидан кредит бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш учун гаров предметини тақдим этишга розилик берилганлиги тўғрисидаги ариза;

  • Банк гаровга қўювчидан қўшимча ҳужжатларни сўраш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Талаблар

Кредит ва гаров таъминоти ўртасидаги нисбатга қўйиладиган талаб

80% дан ошмаслиги лозим.

Кредит тарихига қўйиладиган талаблар

  • Ижобий кредит тарихига эга бўлиши, кредит тарихи мавжуд бўлмаслигига ҳам йўл қўйилади;

  • Кредит ажратилаётган пайтда кредит бюроси ҳисоботлари ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар/манбаларга мувофиқ, аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган ва сўндирилмаган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги лозим.

Қарз олувчига қўйиладиган талаблар

  • Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базасида қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

  • Банкнинг, бошқа банкларнинг ёки ташкилотларнинг «қора рўйхати»да мавжуд бўлмаслиги;

  • Қарз олувчининг иш берувчиси Банкнинг «юридик шахсларнинг қора рўйхати»да мавжуд бўлмаслиги.

Биргаликда қарз олувчига қўйиладиган талаблар

  • Яқин қариндошлар ҳам ҳисобга олинган ҳолда, доимий даромадга эга бўлган кўпи билан уч нафар биргаликда қарз олувчига рухсат этилади;

  • Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базасида қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

  • Банкнинг «қора рўйхати»да мавжуд бўлмаслиги;

  • Биргаликда қарз олувчининг иш берувчиси Банкнинг «юридик шахсларнинг қора рўйхати»да мавжуд бўлмаслиги;

  • Банк биргаликда қарз олувчининг тўловга қобилиятини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Қўшимча шартлар
-
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
APEX BANK
Лицензия рақами: 90, 24.04.2025
Манзил: 100105, Тошкент Ш., Миробод тумани, Cодик Азимова кўчаси, 77
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 1881
СТИР: 310329897
Сайт: www.apexbank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар