Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда (30 кундан сўнг) омонат валютасида тўлаб берилади. Капитализация ҳисобланмайди.
Омонатга пул маблағи қабул қилиш АҚШ долларида нақд пулда, халқаро пластик карточка ёки бошқа муддати тугаган омонат маблағини қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади. Омонат суммасини қайтариш омонат муддати тугаганидан кейин расмийлаштириш шартидан келиб чиққан ҳолда (нақд ёки пластик картага) омонат валютасида қайтарилади. Фоизлар ҳар ойда (30 кундан сўнг) омонат валютасида тўланади. Омонатчи омонатни муддатидан олдин талаб қилиб олганда, омонатга фоизлар тўланмайди, аввал тўланган фоизлар қайта ҳисоб-китоб қилинади ва омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади. Омонат муддати тугаганидан сўнг омонат суммаси талаб қилиб олинмаган тақдирда, омонат суммаси талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобрақамига ўтказилади. Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилинмайди.
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.