Кредитнинг мақсади:
Тегишли сертификатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қуёш фотоелектр стантсиялари, қуёш сув иситгичлари, шамол генераторлари, қуввати 1 МВт гача бўлган микро ва кичик гидроелектростантсиялар, биогаз ишлаб чиқариш ускуналари, биогаз қурилмалари, қайта тикланадиган энергия манбаларининг бошқа қурилмалари, энергия сақлаш тизимларини, маиший энергия тежовчи газ горелкалари ва қозонларини сотиб олиш, етказиб бериш, ўрнатиш ва монтаж қилиш учун.
КРЕДИТ БЕРИЛГАН БЎЛИНМАЛАР:
Банкнинг Тошкент шаҳрида жойлашган “Капитал24” Чакана бизнес филиалининг смарт банклари
Та’минлаш тури
1. БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори) дан 50 баравар кўп бўлмаган миқдордаги кредит бўйича – кредит бўйича тўловларни амалга оширмаслик хавфини суғурталаш полиси.
2. БҲМ дан 50 баравар ортиқ миқдорда олинган кредит бўйича қуйидаги та’минлаш турларидан бири қабул қилинади:
Кредит олувчи гаров сифатида тақдим этилган кўчмас мулкни/автотранспорт воситасини кредит шартномасининг бутун муддатига суғурталаши мажбурийдир.
Қандай даромад бўлиши керак?
Ойлик тўлов даромаднинг 50% дан ошмаслиги керак. Агар даромадингиз етарли бўлмаса, сиз билан биргаликда кредит олувчиларни расмийлаштиришингиз мумкин.
Кредит олиш учун аризани кўриб чиқиш муддати неча кун?
Кредит бериш ёки рад этиш тўғрисида кўриб чиқиш ва жавоб бериш бир неча иш куни ичида амалга оширилади.
Кредит қандай тарзда қайтарилади?
Қайтариш ҳар ой, имтиёзли муддатсиз, аннуитет усулида амалга оширилади.
Муҳим! Кредит олиш учун сиз иш билан таъминланган ва стабил даромадга эга бўлишингиз керак. Даромадлар тўғрисидаги ҳисоботни иш жойингиздаги бухгалтерия бўлимидан олиш мумкин ёки банк сизнинг даромадингиз ҳақидаги маълумотларни интеграциялашган манбалардан мустақил равишда олиши мумкин.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.