Таълим кредитини олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:
Ариза ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта);
Олий/профессионал таълим ташкилоти ва талаба ўртасида белгиланган тартибда тузилган тўлов-контракт шартномаси ва ҳисоб варақаси (инвойс/фактура) (шартномада ўқишни тамомлаш муддати ва бир йиллик тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим);
Кредитнинг қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари учун таъминот талаб этилмайди);
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганликни тасдиқловчи маълумотнома (тегишли оилалар фарзандлари учун).
Кредит таъминоти турлари:
Учинчи шахс кафиллиги;
Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш бўйича суғурта полиси;
Ликвидли мол-мулк гарови.
Таълим кредити бўйича асосий шартлар ва талаблар:
Мақсадли аудитория: Давлат олий таълим ташкилотлари ҳамда нодавлат (хсусий) ОТИларнинг кундузги таълим шаклида бакалавриат ва магистратура йўналишига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган, тавсия этилган ёки ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ажратилади;
Биргаликда қарз олувчилар: Қарз олишда талабанинг яқин қариндошлари (ота, она, ака, ука, опа, сингил, бобо, буви) ёки васийи биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этади;
Фоиз ставкаси: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг асосий ставкасига боғланган. Асосий ставка пасайган тақдирда кредит фоизи ҳам пасаяди, асосий ставка ошган тақдирда эса кредит фоизи ўзгаришсиз қолдирилади;
Ариза топшириш тартиби: Кредит олувчи (талаба) томонидан аризалар ta'lim-krediti.mf.uz махсус ахборот тизими орқали онлайн юборилади.
Таълим кредити Давлат ОТМ ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси лицензиясига эга хусусий ОТМларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга ажратилади.
Қарз олишда талабанинг яқин қариндошлари (ота, она, ака, ука, опа, сингил, бувиси ва бобоси) ёки унга васий бўлган шахс иштирок этади.
Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки асосий ставкаси билан боғлиқ. Марказий Банк асосий фоиз ставкаси пасайган тақдирда пасаяди, ошганда эса ўзгаришсиз қолади.
Хотин-қизлар учун кредит ставкаси — йиллик 0%
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.