Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 2906
  • Янгиланган сана: 19 Mar 2026, 09:55

Уй-жой таъмири учун ипотека

  • 2907
  • Янгиланган сана: 19 Mar 2026, 09:55
  • 25-26%
    Фоиз ставкаси
  • 0
    Энг кам миқдори
  • 3-10 йил
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 0
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 135%
Фоиз ставкалари
Ish haqi loyihasi doirasida - 25%

Standart - 26%
Ҳужжатлар
  • фуқаролик паспорти ёки идентификация ИД-картаси;

  • Давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган (муҳр ёки QR-код орқали) жисмоний шахснинг даромади тўғрисида декларация.;

  • таъмирланаётган уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат реестридан кўчирма нусхаси;

  • махсус лицензияга эга мустақил баҳоловчи ташкилотнинг уй-жой қийматини баҳолаш ҳисоботи;

  • уй-жойни таъмирлаш бўйича махсус лицензияга эга лойиҳа ташкилоти томонидан ишланган ва тасдиқланган молиявий смета ҳисоб-китоби.

  • расмий манбалардан мустақил равишда маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда, ишберувчи томонидан тасдиқланган ва/ёки расмий сайт (my.gov.uz, Ягона интерактив давлат хизматларипортали) оргали олинган охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда-ишлаган давр учун,бироқ охирги 6 ойдан кам бўлмаган муддатга) олган даромадлари тўғрисидаги м а л у м о т н о м а ,гонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромадлари тўғрисидагимаълумотнома;

Талаблар
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

  • мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 72 ёшдан ошмаган (72 ёш ҳам киради) бўлиши;

  • доимий даромадга, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлган шахслар;

  • ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредит (микроқарз)лар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган шахслар;

  • таъмирланаётган уй-жойнинг эгаси бўлиши.

Қўшимча шартлар
Кредит муддатида қарз олувчининг ёши 75 дан ошиб кетмаслиги лозим (яъни 72 ёшли фуқарога кредит 3 йил муддатга ажратилиши мумкин) 

Бошланғич бадал —  талаб этилмайди.

Кредитнинг энг кўп миқдори:

  • Тошкент шаҳрида –  412 000 000 сўм (БҲМнинг 1000 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда);

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда –  288 400 000 сўм (БҲМнинг 700 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда). 

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган қарз олувчилар учун расмий даромад манбаи талаб этилмайди. Бунда, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларига тушган тушумлари инобатга олинади ва шу асосида қарз юки кўрсаткичи аниқланади.

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Бизнесни ривожлантириш банки
Лицензия рақами: 77, 30.04.2009
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18А-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 78-150-10-01
СТИР: 206916313
Сайт: www.brb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар