|
Фоиз ставкаси |
25-60 Oй |
61-84 Oй |
85-120 Oй |
|
Бошланғич бадал 25% |
%23,5 |
%24 |
%25 |
|
Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар учун фоиз ставкалар Бошланғич бадал (>=25%) * |
|||
|
Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларнинг банк ҳисобрақамларида камида охирги 6 ой давомида мунтазам пул тушуми мавжуд бўлиши лозим. * Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахс - қарз олувчилар туркумига доимий ойлик иш хақига эга бўлмаган жисмоний шахслар тушунилади (якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар ҳам киради). |
|||
• Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг шахсини тасдикловчи хужжат (Паспорт, ID-карта, яшаш учун гувохнома ва х.к.) асл нусҳаси;
• Сотиб олинадиган уй-жой сотиш бўйича дастлабки ёки улушдорлик шартнома;
• Сотиб олинадиган ёки гаровга олинадиган кўчмас мулкнинг бозор баҳоси тўғрисидаги ҳисобот;
• Сотиб олинадиган ёки гаровга олинадиган кўчмас мулкнинг кадастр нусхаси;
• Қарз олувчининг даромадини тасдиқловчи ҳужжат (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган доромадлар, нафақа, ижара ҳақи ва бошқа расмий даромадлар);
• Расмий даромадга эга бўлмаган қарз олувчининг банк ҳисобрақамидан айланма.
|
Қарз олувчига қўйиладиган талаблар |
• Кредитни қайтариш вақтида 21 ёшдан 60 ёшгача; • Cалбий кредит тарихининг йўқлиги; • Банк ва/ёки кредит ташкилотларида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги; • Мижознинг ўртача ойлик даромадидан келиб чиқиб, мавжуд кредит тўловлари ва бошқа мажбурий тўловларидан қолган маблағини 50% кредитнинг асосий ва фоиз тўловларини сўндиришга йўналтирилиши. |
|
Биргаликда қарз олувчига қўйиладиган талаблар |
• Кредитни қайтариш вақтида 21 ёшдан 60 ёшгача; • Cалбий кредит тарихининг йўқлиги; • Банк ва/ёки кредит ташкилотларида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги; • Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг жами ўртача соф даромадларининг 50% кредит бўйича энг юқори ойлик тўловни ҳамда мавжуд кредитлари/қарздорлиги бўйича ўртача ойлик тўлов миқдорини қоплаш учун етарли бўлиши лозим. |
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.