Кредит миқдори: Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан — 480 млн сўмгача, (Бунда дастлаб хонадон гаровга тақдим этилгунга қадар банк ўз ресурслари ҳисобидан ажратилади) Банк ўз ресурслари ҳисобидан — 120 млн сўмгача. Кредит таъминоти: Сотиб олинаётган хонадон гаров сифатида расмийлаштирилади. Кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгунига қадар амалдаги тартибга мувофиқ қўшимча таъминот талаб этилади. Бошланғич тўлов:15 % дан (расмий даромадга эга қарз олувчилар учун), норасмий даромадга эга ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун — 20 % Даромад манбаи: Расмий даромад, норасмий даромад ёки ўзини ўзи банд қилганлик фаолияти асосида олинадиган даромадлар амалдаги банк талаблари асосида баҳоланади. Ёш чегараси: 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Кредит калькулятори
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.