Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 1364
  • Янгиланган сана: 10 Jun 2024, 09:17

Ипотека кредити

  • 1365
  • Янгиланган сана: 10 Jun 2024, 09:17
  • 28%
    Фоиз ставкаси
  • 500 000 сўм
    Энг кам миқдори
  • 85-120 ой
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 25%
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд эмас
  • Имтиёз даврининг муддати: -
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 115%
Фоиз ставкалари

  Фоиз ставкаси

25-60 Oй

61-84 Oй

85-120 Oй

  Бошланғич бадал 25%

 

      25,5%

 

  26%

 

  28%

  Расмий даромадга эга бўлмаган   жисмоний шахслар учун фоиз ставкалар

  Бошланғич бадал (>=30%) *

 

     

      25,5%

 

 

  26%

 

 

  28%

  * ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун ҳамда Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахс-қарз олувчи учун бошланғич бадал энг камида 30 (ўттиз) % ни ташкил қилиши керак.

Ҳужжатлар

• Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг шахсини тасдикловчи  хужжат (Паспорт, ID-карта, яшаш учун гувохнома ва х.к.) асл нусҳаси;

• Сотиб олинадиган уй-жой сотиш бўйича дастлабки шартнома;

• Сотиб олинадиган уй-жойнинг бозор баҳоси тўғрисидаги ҳужжат;

• Сотиб олинадиган уй-жой кадастр нусхаси;


• Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотлар банк томонидан махсус тармоқлар орқали электрон шаклда мустақил равишда олинади. Агар қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар қарз олувчидан талаб қилиниши мумкин.
Талаблар

Қарз олувчига қўйиладиган талаблар

• Кредитни қайтариш вақтида 21 ёшдан 60 ёшгача;

• Cалбий кредит тарихининг йўқлиги;

• Банк ва/ёки кредит ташкилотларида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

• Мижознинг ўртача ойлик даромадидан келиб чиқиб, мавжуд кредит тўловлари ва бошқа мажбурий тўловларидан қолган маблағини 60% кредитнинг асосий ва фоиз тўловларини сўндиришга йўналтирилиши;

• Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлмаган шахс қарз олувчи бўлганда, норезидентнинг иш жойидан келиб чиқиб қўшимча тарзда Ўзбекистон Республикаси фуқоросининг кафиллиги талаб қилиниши мумкин;

• Расмий даромадга эга бўлмаган шахслар ўз аризасида кредит тўлови учун етарли миқдорда норасмий даромадларини баён қилади (банк ҳисоб рақами орқали айланган).

Биргаликда қарз олувчига қўйиладиган талаблар

• Кредитни қайтариш вақтида 21 ёшдан 60 ёшгача;

• Cалбий кредит тарихининг йўқлиги;

• Банк ва/ёки кредит ташкилотларида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

• Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг жами ўртача соф даромадларининг 60% кредит бўйича энг юқори ойлик тўловни ҳамда мавжуд кредитлари/қарздорлиги бўйича ўртача ойлик тўлов миқдорини қоплаш учун етарли бўлиши лозим.

Қўшимча шартлар
-
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ziraat Bank Uzbekistan
Лицензия рақами: 1, 13.05.1993
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 15/АБВ
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 78-150-43-31
СТИР: 201178469
Сайт: www.ziraatbank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар