Ҳужжатлар
Қарз олувчидан талаб етиладиган ҳужжатлар рўйхати:
а) Ариза;
б) Мижоз (биргаликда қарз олувчи, жисмоний шахс бўлган кафил)нинг паспортининг асли (Банк ходими томонидан паспортнинг аслидан нусха олинади);
c) Пудрат ташкилоти билан тузилган квартира сотиб олиш ёки якка тартибда уй-жой қуриш (реконструксия қилиш) бўйича шартнома;
д) Субсидия хабарномаси (Субсидия ажратиш тўғрисида ижобий хулосага ега бўлган шахслар учун);
е) уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларига егалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) нусхаси (якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструксия қилиш) мақсадида кредит сўраган шахслар учун);
ф) якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) ишлари бўйича лойиҳа смета ҳужжатлари ва смета бўйича експертиза хулосаси (якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструксия қилиш) мақсадида кредит сўраган шахслар учун);
г) қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли ташкилот(лар) томонидан рухсат берилганлиги тўғрисида ҳужжат (якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструксия қилиш) мақсадида кредит сўраган шахслар учун);
ҳ) кредит таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар.
Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар, жисмоний шахс бўлган кафил шахс)нинг даромадлари тўғрисидаги маълумот банк томонидан ташқи манбаалардан онлайн тарзда ўрганилади.
Даромадлари тўгрисидаги маълумотларни ташқи манбаалардан онлайн тарзда ўрганишнинг имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар, жисмоний шахс бўлган кафил шахс) томонидан даромадлари тўгрисида маълумотнома тақдим қилинади.
Талаблар
Потенциал қарз олувчилар (жисмоний шахслар) қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
- ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунда 18 (ўн саккиз) ёшга тўлган ва 60 (олтмиш) ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
- доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига ега бўлган шахслар;
- Қарз юки кўрсаткичи (ипотека кредити бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун субсидия бериш назарда тутилган ҳолларда мазкур субсидияни ҳисобга олган ҳолда) 70 (етмиш) фоиздан юқори бўлмаган шахслар;
- ипотека кредити олиш учун бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 15 (ўн беш) фоизи миқдорида (шу жумладан, субсидия тўланадиган шахслар бўйича субсидия суммасини инобатга олган ҳолда) бошланғич бадални шакллантириш имкониятига ега бўлган шахслар;
- якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (реконструксия қилиш) ишлари қийматининг камида 15 (ўн беш) фоизи миқдорида дастлабки бадални шакллантириш имкониятига ега бўлган шахслар (якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструксия қилиш) мақсадида кредит сўраган шахслар учун);
- сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисмини шакллантириш (тўлаш) имкониятига ега бўлган шахслар;
- ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган шахслар.
Мижоз ва Биргаликда қарз олувчининг Қарз юки кўрсаткичи белгиланган меъёрдан юқори бўлганда, уларнинг Банк олдидаги қарз мажбуриятини таъминлаш юзасидан юридик шахслар кафиллиги қабул қилиниши ва юридик шахснинг йиллик соф фойдасини 50 (еллик) фоизи Мижознинг Қарз юки кўрсаткичини ҳисоблашда қўшилиши мумкин.
Қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобларида Мижоз ва Биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойлик даромадлари миқдори улар томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда – ишланган давр учун) олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.
Қарз олувчи охирги 12 ойдан камида 10 ойида даромад манбаига ега бўлиши лозим. Шундан, охирги ойда даромад манбаи мавжуд бўлиши лозим.
Кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мижознинг хоҳишига кўра аннуитет ёки дифференсиал усулида Банк ва Қарз олувчи ўртасида тузилган ипотека кредити шартномаси ҳамда тўлов графиги бўйича амалга оширилади.
Фоиз харажатларини бир қисмини қоплаш учун субсидиялар олиш ҳуқуқига ега бўлган Қарз олувчиларнинг фоиз харажатларининг бир қисми ҳар ойнинг 25-санасигача ҳудудий ғазначилик бўлинмалари томонидан Қарз олувчининг Банк томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб берилади.