Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси + 4%
Омонатчи 18 (ўн саккиз) ёшга тўлгунга қадар жамғарма омонатини қайтариб олиши мумкин эмас. Омонатни киритувчи учинчи шахслар (омонатчининг васийи, фарзандликка олувчиси ёки ҳомийси) ушбу омонатни қайтариб олиш, талаб қилиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас. Aгар омонатчи 18 ёшга киргунга қадар вафот этса, унинг номига қўйган учинчи шахс топшириғига (кўрсатмасига) асосан бошқа омонатчига ёки учинчи шахс ўзига ўтказиб берилади.
“Келажак” миллий валютадаги жамғарма омонат турига маблағлар жисмоний шахслардан банкнинг барча филиаллари томонидан болалар номига очилади ва бола 16 ёшга тўлиқ тўлгунга қадар сақланади. Омонатчига “Келажак” омонатидаги пул у 16 ёшга тўлиқ тўлганда ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) тақдим этгандан кейин берилади.
Омонат белгиланган муддатидан илгари олинганда, фоизлардаги фарқ омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади ҳамда сақланган кунлар учун " Талаб қилиб олингунча" омонат тури бўйича белгиланган фоиз ставкасида қайта ҳисоб- китоб қилинади.
Ушбу омонат турига маблағлар фақатгина вояга етмаган шахслар номига расмийлаштирилади. Бунда ҳужжатлар вояга етмаган шахснинг ота-онаси ёки васийи томонидан имзоланади. Омонат маблағлари фақатгина омонат ҳужжатларини имзолаган шахс томонидан назорат қилинади.
Омонатга фоизлар маблағи келиб тушган куннинг кейинги кунидан бошлаб, омонатчи ҳисобварағидан ўчирилишидан олдинги кунга қадар ҳисобланади. Омонатдаги пул маблағлари муддатидан олдин талаб қилиб олинса, муддати тугагандан кейинги сақланган давр учун ёки бошқа ҳолларда омонат қолдиғига турган муддати учун фоизли даромад “Талаб қилиб олингунча” омонати фоизида тўлаб берилади
Қўйилган маблағлар сақлаш муддати тугагандан кейин то ҳисобварақ ёпилгунга қадар автомат тарзда “Талаб қилиб олингунча” омонати фоизида даромад ҳисобланади
Банк омонат шартномаси ёки омонат дафтарчаси расмийлаштирилади
Агар омонатчи, муддатли омонатини банк омонати шартномасида кўрсатилган ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилмоқчи бўлса, омонатчи бу ҳақида банкни омонатини қайтариб олишни режалаштираётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим. Омонат муддатидан олдин (13 ой тўлмасдан) қайтариб олинганда шартнома шартлари бузилган ҳисобланади, омонатга ҳисобланган фоизлар тўланмайди.
Омонатни ҳисоблаш
Банкка омонат қўйишда фоизлар қизиқтирадими?
Омонат калькуляторидан фойдаланинг: Асосий майдонларга маълумотларни киритинг ва омонат бўйича ҳар ойлик фоизларни калькулятор ўзи ҳисоблайди.